Get Mystery Box with random crypto!

Duo va Zikrlar🤲

Kanal manzili: @sahih_duolar_pg
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 133.01K
Kanalning ta’rifi

«Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас»
®Абу Хурайра (р.а) ривояти.
💰Реклама хизмати: @DuolarRek

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-05-06 12:29:01
Ота ўғлининг тунда нима қилаётганини билгач, уни кўришдан маҳрум қилди..

Бу хабар одамларни даҳшатли даражада ҳайратда қолдирди - ота ёлғиз ўғлини кўзидан маҳрум қилди. Ўша куни полиция келиб, уни ҳибсга олди, аммо сўроқ пайтида отаси нима учун бундай қилганини айтганда ҳамманинг фикри ўзгарди. Унинг ўғли тунда
14.8K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-05-05 13:31:25
Истиғфор бу Айбларни беркитувчи гуноҳларни кечирилишига сабаб бўладиган улуғ нематдир..

Ўқилиши: “Астагъфируллоҳ ва атувбу илайҳ”.

Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
30.7K views10:31
Ochish/sharhlash
2024-05-05 12:44:01 ​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари

Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
Тоза ва хушбўй тутиш.
Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак.
Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
25.3K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-04 18:02:45 ​​ "КУРЪОНдан бир харф ўқиса унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

Ким бир етимни ўз қармоғига олса ЖАННАТДА "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга" ҳамроҳ бўлади.

Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.

Ким "КАХФ" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа дажжол фитнасидан омонда бўлади.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

Ким фарз НАМОЗидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.

Ким қариндош-уруғликни боғласа унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

Ким биродарига ғайбан дуо қилса бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.
Аллоҳ рози бўлсин Амийн .

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
12.7K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2024-05-04 13:36:01
#Дуо
Баданни поклаш ва мағфират сўраш дуоси

اللهم باعد بيني و بين خطاياي كما باعدت بين المشرق و المغرب.

Ўқилиши: Аллооҳумма бааъид байний ва байна хотооя˜я кама бааъатта байнал-машриқи вал-мағриб.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен ва хатоларим орасини худди машриқ ва мағриб орасини узоқ қилганинг каби
узоқ қил. Муттафақун алайҳ.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
14.8K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-05-04 13:16:21
Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан.

Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар, бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди.Дам олишдан қайтгач, эри биринчи хотинини олдига бориб:
— Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг, - деб сўрабди.
Шунда хотини:
— Мазза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, - деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди. - Лекин жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар-хил эркаклар билан юрди-я, - дебди.
Эртаси куни иккинчи хотинини олдига борган эр, у аёлдан ҳам гапириб беришинисўраса:
13.5K views10:16
Ochish/sharhlash
2024-05-03 13:36:02
#Дуо
Расулуллоҳ ﷺ ўргатган дуо

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай", дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

Ӯқилиши: "Аллоҳумма фатирос самааваати вал арзи ъаалимал ғойби ваш шаҳадати Робба кулли шайин ва малийкаҳ. Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ", деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт", дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Маъноси: "Эй Еру осмонни бор қилган, ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳим, Сен ҳар бир нарсанинг Робби ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман".

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
27.1K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-05-02 22:02:33
Жума Айём муборак!

Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!

Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!

Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.


Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг

ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
68.3K views19:02
Ochish/sharhlash
2024-05-02 13:38:01
Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!”
(Қамар сураси, 10-оят).

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!”
(Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан”
(Ғофир сураси, 60-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
32.9K views10:38
Ochish/sharhlash
2024-05-01 13:34:22
#дуо
Барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо

سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ

Ўқилиши: “Самиънаа ва атоънаа ғуфроо­нака Роббанаа ва илайкал масийр”.

Маъноси: “Эшитдик ва итоат этдик. Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир”
(Бақара сураси, 285-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
27.9K views10:34
Ochish/sharhlash