Get Mystery Box with random crypto!

Duo va Zikrlar🤲

Kanal manzili: @sahih_duolar_pg
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 133.01K
Kanalning ta’rifi

«Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас»
®Абу Хурайра (р.а) ривояти.
💰Реклама хизмати: @DuolarRek

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-05-08 12:44:01 ​​​​ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг!

Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.

Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир.

Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар.

Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг.

Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.

Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг.

Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.

Бир сўз айтишдан олдин фикрланг, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.

Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўлинг.

Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқинг.

Ўзингизни тоат ибодатга бағишланг, чунки нафс ёмонликка буюради.

Ота-онангизнинг хизматларини қилинг, розиликларига эришасиз.

Сизнинг эски кийимларингиз фақирлар учун янгидир.

Намоз бу, сизни мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.

Ёмон гумонлардан йироқ бўлинг, шундагина таскинлик топасиз ва тинчликда ором оласиз.

Туҳмат қилаётган шахсни кўрсангиз, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ беринг.

«Мулк» сурасини ўқишингиз давомий бўлсин, чунки у нажотдир.

Намозидан хушуъликни ва кўзидан ёшини йўқотган одам, маҳрум инсондир.

Барча муҳаббатингиз «АЛЛОҲ» учун бўлсин.

Сизга туҳмат қилувчини кечиринг. Чунки у сизга ҳасанотларини ҳадя қилди.

Амалларингиз тоғдек бўлишини истасангиз «дебди, деди» ларни бас қилинг.

Намозда сиздан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингизни хушуъ билан ўқишингиздир.

Қуръонни бошингизда кўтариб юринг, ундаги бир оятни ўқишингиз дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.

Ҳаёт гўзалдир, сиз иймонингиз билан унданда гўзалроқсиз.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
21.2K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-08 12:29:01
Ўзбек тилини зўр биладиганлар учун мантиқий савол!

Она қизини маст бўлгани учун калтаклади!

Диққат савол: Бу ерда ким маст?
15.3K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-05-07 18:39:01
#Дуо
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

Ўқилиши:«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
26.2K views15:39
Ochish/sharhlash
2024-05-07 17:04:15
Каналимизнинг YouTube саҳифасига янги видео жойланди.
(Инфоқ сабаб Аллоҳ таоло бизни бой қилади Бой бўлишни истасангиз эшитинг Абдуллоҳ домла)
Видеони пастдаги ҳавола орқали ўтиб кўришингиз мумкин.
YouTube каналимизга обуна бўлишни ва видеоларимизга босиб бизни қўллаб қувватлашни унутманг


18.8K views14:04
Ochish/sharhlash
2024-05-07 13:36:01
#zikr

Жаннатнинг кўчатлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
22.2K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-05-07 12:44:01 ​​Розилик

Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
– Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:
“Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
20.9K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-06 18:29:01
Кимнинг ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ.

Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
16.7K views15:29
Ochish/sharhlash
2024-05-06 13:43:03
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾

"Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар"


- «سُبْحَانَ اللهِ»
Субҳаналлоҳ

- «الحَمْدُ للهِ»
Алҳамдулиллаҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Лаа илаҳа Иллаллоҳ

- «اللهُ أكْبَرُ»
Аллоҳу Акбар

- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи

- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Субҳаналлоҳи Аъзийм

- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи

- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
16.0K views10:43
Ochish/sharhlash
2024-05-06 13:22:49
Бу оила тобут ичида ухлаб қолишди. Эрталаб эса уларнинг ҳаммаси ўлган эди

Браун оиласининг ғайриоддий оилавий бизнеси бор эди. Улар дафн маросим хизматлари билан шуғулланишган.

Бир куни улар ўйин-кулги учун тобутда ётишга қарор қилишди. Эрталаб уларнинг ҳаммаси ўлган эди.
Воқеа жойига етиб келган полиция уларнинг ўлими сабабини билганида, улар шунчаки шокда эди. Маълум бўлишича, улар..


ЖАВОБИНИ БИЛИШ
12.9K views10:22
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:44:01 ​​ ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА!

1)Калимаи тоййиба.!

Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур росуу луллооҳ.

Тўғри сўз:
Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир.Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг расулидир.!

2) Калимаи шаҳодат.

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.

Иқрорлик сўзи:.
Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман.

3)Калимаи тавҳид.!

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди ҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир.

Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!

4) Калимаи раддил куфр .

Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб.

Куфрни қайтариш сўзи:
Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.

5) Калимаи истиғфор .!

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб .

Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи:
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман.
Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан.

6) Калимаи тамжид .!

Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун.

Улуғлаш сўзи:
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.

ИЙМОНИ МУЖМАЛ.

Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳива арканиҳи.

Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим.

ИЙМОНИ МУФАССАЛ

Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъал`а вал баъси баъдал мавт.

Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.!!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!
15.6K views09:44
Ochish/sharhlash