Get Mystery Box with random crypto!

Энг оғир жазо Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуно | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

Энг оғир жазо

Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир.
Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?!
Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi