Get Mystery Box with random crypto!

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага | Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади.

Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2.  Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.

3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.

4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.

5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.

6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.

7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Rumiy_AforizmlariUz /
Ma'nolarning tuganmas jilosi