Get Mystery Box with random crypto!

Тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи бор — Гидрометреология Гидр | Rost24 | Расмий канал

Тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи бор — Гидрометреология

Гидрометреология агентлиги 12-13 июнь кунлари кучли ёмғир сабаб, мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирмоқда.

Сел келиши мумкин бўлган ҳудудлар:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Aндижон вилояти: Aндижон, Aсака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

"Фарғона водийси ҳудудлари бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин." - дейилади агентлик хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube