Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрмиз – Пут | Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрмиз – Путин

Россия қўшни Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида айтиб ўтган.

Ҳозирда “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу келгуси йилда Ўзбекистонга чиқариладиган газ ҳажмини 11 миллиард куб метргача ошириш имконини беради”, — дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Россия ахборот агентлиги.

“Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзити 2023 йил октябрь ойида бошланган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Россия газининг Ўзбекистонга транзити 1,28 миллиард куб метрни ташкил қилган. 2024 йилда 3,8 миллиард куб метр ўтказиш кутилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube