Get Mystery Box with random crypto!

Резонанс

Kanal manzili: @rezonans24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 63.50K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат ва таклифлар учун ботга ёзинг: @rezonans24_bot
Реклама таклифлар ва саволлар бўлса АДМИНГА:
@Alish_ADM

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-27 19:16:29
«Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» халқаро тадбирлари тафсилотлари

Бугун, 26 апрель куни Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш мақсадида ташкилот бош котибияти ва ташкилотга аъзо давлатлар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасида илгари сурилган ва ташаббус ИҲТга аъзо барча давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди.


Бугунги маслаҳатлашувларда расмийлар Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилишининг аҳамияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган кўп томонлама манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилишди. 

Шунингдек, ушбу халқаро тадбир доирасида «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида чегарасиз туризм» мавзусида сайёҳлик форуми бўлиб ўтди.  
Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон делегациялари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этдилар. 
Форум якунида ИҲТга аъзо давлатлар келишуви билан Ўзбекистон ҳамда ИҲТ ташаббуслари асосида
Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди.


Шаҳрисабз Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахтига айланди. Бу ҳақдаги махсус сертификатни ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозирий Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга топширди.

Тадбир ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дизайнерлари иштирокида «Modest fashion show» ва саҳналаштирилган маданий концерт дастури билан якунланди.

@rezonans24
23.8K views16:16
Ochish/sharhlash
2024-04-21 19:56:35
Қулупнай сезони бошланди. Кўрамиз шу видеодан кейин қулупнай егингиз келармикан.

@rezonans24
23.8K views16:56
Ochish/sharhlash
2024-04-20 10:00:18
Машинани краскаси тозалигини қандай текшириш мумкин?

Тоза Polaroid кўзойнаклари бунда сизга усталарнинг ҳам ўрнини босиб беради. Видеони кўринг.

Бу физика дўстлар.

Қисқа танаффусдан кейин.

@rezonans24
41.2K viewsedited  07:00
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:24:21
Фирибгарликнинг янги тури экан эҳтиёт бўламиз.

@rezonans24
15.5K views14:24
Ochish/sharhlash
2024-04-03 20:02:53
Ҳали ҳам 1хонали уйда тураман деб йиқилиб юрибсизми? 2га 2 хонани қандай планлаштириш керак кўрамиз

@rezonans24
24.3K views17:02
Ochish/sharhlash
2024-04-03 17:52:46
Ўзбекистонда ишлайдиган пенсионерлар ва ишлайдиган талабалар сонлари қанча?

Статистикага кўра, ишлаётган аёл пенсионерларимиз активроқ экан.

@rezonans24
31.0K views14:52
Ochish/sharhlash
2024-04-02 20:49:08 Биламизки халқимизнинг аксарияти чет давлатларда меҳнат қилишади. Аксарияти Россияга бориб ишлашади.

Уларнинг кўпчилиги хизмат кўрсатиш ва оғир меҳнатда хизмат қилишади. Ўзбекларда сабр деган ўзини ўзи алдаш ҳисси ҳам уларга ҳамроҳ.

Ҳўш нега биз хизмат кўрсатувчи энг қуйи ишчиларни етиштирганмиз? Битта жавоб дангасалик. Йўқ мен уларни дангаса демайман. Улар қўл меҳнати билан одам қилмайдиган ишларни ҳам қилиб кетаверади. Аммо биз билим олишда дангасалик қиламиз. Тил ўрганишга дангасалик қиламиз. Тўғри-да рус тилини кўпчилик билади шунга ҳамма ўша жойга оғир меҳнатга кетишади.

Россия унақа даражада ривожланиб кетган давлат эмас. У ерда меҳнат қилиш шунга яраша устувор бўлмаслиги керак.

Одамлар бугундан, йўқ ҳозирдан бошқа тилларни ўрганиши керак.

Сиз инглиз тилини ўрганинг ёки немисчани ва ҳк. Биз янги йўналишларни очишимиз керак. Чунки европа давлатларида ишлаш бирмунча фойдали. Шунда уйингизга 300 доллар эмас 3000 доллар юбора бошлайсиз.

Ўзингизга инвестиция қилинг, ва меҳнат бозори учун керакли кадрга айланасиз.

Бундан ташқари бундай таҳликали замонда юртдошларимиз чет давлатда тинч ишлашини давлат ҳам истайди албатта.

Шундай экан тезкорлик билан чет тилларни ўрганинг. Ҳозир бунга жуда кўп имконият бор.

Агар бошқача ўйласангиз сиз дангасасиз. Тамом.

@rezonans24
14.7K views17:49
Ochish/sharhlash
2024-04-02 10:32:51
Нью Йорк мазкур турникет учун 700 000 $ доллар пул сарфлабди. Аммо ундан бемалол ўтиб кетса бўлади.

Бу хам опен бюджет асорати бўлса керак.

@rezonans24
46.5K views07:32
Ochish/sharhlash
2024-04-02 08:27:27
#кун_видеоси

АҚШлик талабалар ўзларининг ўқиш жойида 11 йилдан бери оиласини кўрмаган Нигериялик қоравулга ватанига бориб келиши учун 30 000 доллар ҳадя қилишибди.

@rezonans24
48.9K views05:27
Ochish/sharhlash
2024-04-02 07:07:53
#Kun_fakti

Япониялик олимлар мактабнинг бошланиш вақтини эрталаб 10:00 дан белгилаш болаларнинг касалланишини 2 маротаба камайтиради ва илм олишини 2 баробар кўпайтирр экан.

@rezonans24
49.0K viewsedited  04:07
Ochish/sharhlash