Get Mystery Box with random crypto!

Биламизки халқимизнинг аксарияти чет давлатларда меҳнат қилиша | Резонанс

Биламизки халқимизнинг аксарияти чет давлатларда меҳнат қилишади. Аксарияти Россияга бориб ишлашади.

Уларнинг кўпчилиги хизмат кўрсатиш ва оғир меҳнатда хизмат қилишади. Ўзбекларда сабр деган ўзини ўзи алдаш ҳисси ҳам уларга ҳамроҳ.

Ҳўш нега биз хизмат кўрсатувчи энг қуйи ишчиларни етиштирганмиз? Битта жавоб дангасалик. Йўқ мен уларни дангаса демайман. Улар қўл меҳнати билан одам қилмайдиган ишларни ҳам қилиб кетаверади. Аммо биз билим олишда дангасалик қиламиз. Тил ўрганишга дангасалик қиламиз. Тўғри-да рус тилини кўпчилик билади шунга ҳамма ўша жойга оғир меҳнатга кетишади.

Россия унақа даражада ривожланиб кетган давлат эмас. У ерда меҳнат қилиш шунга яраша устувор бўлмаслиги керак.

Одамлар бугундан, йўқ ҳозирдан бошқа тилларни ўрганиши керак.

Сиз инглиз тилини ўрганинг ёки немисчани ва ҳк. Биз янги йўналишларни очишимиз керак. Чунки европа давлатларида ишлаш бирмунча фойдали. Шунда уйингизга 300 доллар эмас 3000 доллар юбора бошлайсиз.

Ўзингизга инвестиция қилинг, ва меҳнат бозори учун керакли кадрга айланасиз.

Бундан ташқари бундай таҳликали замонда юртдошларимиз чет давлатда тинч ишлашини давлат ҳам истайди албатта.

Шундай экан тезкорлик билан чет тилларни ўрганинг. Ҳозир бунга жуда кўп имконият бор.

Агар бошқача ўйласангиз сиз дангасасиз. Тамом.

@rezonans24