Get Mystery Box with random crypto!

ㅤㅤㅤㅤㅤ Ассалому алайкум, нафисаларим! Бугун сизлар билан | RECEPTI_DIPU💚

ㅤㅤㅤㅤㅤ
Ассалому алайкум, нафисаларим! Бугун сизлар билан ёқимли "Ракушка – Чиғаноқ" печеньесини тайёрлаймиз.
ㅤㅤㅤㅤㅤ
ㅤ «РАКУШКА»

Керакли масаллиқлар:

Хамири учун:

2-3 пиёла ун
2 дона тухум сариғи
200 гр қаймоқ
200 гр сарёғ
1 чой қошиқ разрыхлитель
0,5 чой қошиқ ванилин

Начинкаси учун:

2 дона тухум оқи
чимдим туз
1 пиёла шакар

Тайёрланиши:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

1. Хамири учун: Идишга эланган уннинг бир қисмини солиб, ванилин ва разрыхлитель билан аралаштирамиз. Тухум сариғи, қаймоқ ва хона ҳароратида эриган сарёғни ва қолган унни соламиз. Юмшоқ хамир қориб, 30 дақиқага музлатгичга қӯямиз.
2. Начинкаси учун: тухум оқи ва тузни кӯпиртириб, оз-оздан шакар ва ванилинни соламиз ва пик ҳолатига келгунча миксерлаймиз.
3. Тинган хамирдан ёнғоқдек зувалачалар ясаб, думалоқ қилиб ёямиз. 1 ош қошиқдан начинкани солиб, чучвара шаклида тугиб оламиз. Листга териб, 170-180° C да 25-30 дақиқа давомида пишириб оламиз. Тайёр бӯлгач, устига шакар упаси сепамиз.

"Ракушка" печеньеси тайёр! Ёқимли иштаҳа!!!

ㅤㅤㅤㅤㅤ