Get Mystery Box with random crypto!

Камолиддин Раббимов

Kanal manzili: @rabbimov_rasmiy
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 27.23K
Kanalning ta’rifi

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси
Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-05-19 16:51:11 Хитой Россияга на иқтисодий, на ҳарбий кўмак бермоқчи эмас. РФ президентининг Пекинга ташрифи давомида бундай келишувларга эришилмади. Давлат раҳбарлари қаршисида имзоланган ҳужжатлар қаторида ўтосимлик (Қуддус артишоки) ва мол гўштининг тоғай қисми (кемирчак) етказиб бериш бўйича битимлар ҳам борлиги истеҳзоларга сабаб бўлди.

Kun.uz’нинг "Геосиёсат" дастурида сиёсий таҳлилчилар ташриф буюрди ва унинг атрофидаги глобал вазият ҳақида сўз юритди.

Видеони тўлиқ томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy
6.9K viewsedited  13:51
Ochish/sharhlash
2024-05-16 17:47:53
Россия кичик бир аҳоли пунктини олиш учун 10 минглаб ҳарбийни ташлади, демократик давлатлар бундай қила олмайди — Камолиддин Раббимов

“Россия сиёсий ҳокимияти биргина аҳоли пункти – Авдийивка учун 10 минглаб солдатларни ташлади. Демократик давлатлар бундай қила олмайди: кичик бир аҳоли пунктини босиб олиш учун ўзининг минглаб солдатларининг ўлимига буйруқ бера олмайди”, – дейди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy
13.0K views14:47
Ochish/sharhlash
2024-05-12 18:16:17
Сўз эркинлиги: вазминлик ва профессионаллик зарурати

Сиёсатшунос эксперт Камолиддин Раббимов Ўзбекистон халқаро ташкилотнинг матбуот эркинлиги рейтингида пасайишига учта асосий сабабни келтирди. Жумладан, ОАВ соҳаси вакилларининг айримлари билиб-билмай ҳуқуқий доирадан чиқиб кетгани, шунингдек, Ўзбекистонда сўз эркинлиги борасида тажриба деярли йўқлиги ва ички цензура ҳам кучли эканига эътибор қаратилган.

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy
12.2K views15:16
Ochish/sharhlash
2024-05-12 16:07:38 Украина: Вазият чигаллашяптими?

Россия-Украина ўртасидаги уруш ядровий таҳдидлар ва ҳар икки томоннинг кескин баёнотлари билан давом этяпти. Kun.uz урушнинг боришидаги сўнгги воқеаларни кўриб чиқиш учун "Геосиёсат" дастурига сиёсий таҳлилчилар Сайфиддин Жўраев, Ойбек Сирожов, Шуҳрат Расул ва Камолиддин Раббимовни таклиф қилди.

Томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy
10.0K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2024-05-11 08:37:20 Кеча, 10-май куни БМТнинг Бош Ассамблеяси Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Энди навбат БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига. Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича, энди Хавфсизлик Кенгаши овоз бериши керак. Исроил қаттиқ жазавада.

Шу пайтга қадар Фаластин БМТда тўғридан-тўғри ташаббус билан чиқиш, бевосита овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Доим бошқа давлатлар орқали чиқар эди. Бош Ассамблея овози билан Фаластиннинг ҳуқуқлари кўпайди.

Энди, агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам “Хўп” деса, Фаластин тўлиқ аъзо бўлади. Ўтган сафар фақат АҚШ вето қўйган эди. Лекин, АҚШ ҳам “Биз Фаластинни аъзо бўлишига қарши эмасмиз, келишув тарафдоримиз” дея, Исроилга босим қилган эди: “агар мен ҳам овоз берсам – аҳволинг оғирлашади, шунинг учун айтганимни қил” дегандек...

Ҳар ой Исроилнинг тарихий вазияти оғирлашиб бормоқда. Менимча, яқин ойлар ва йилларда Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлади. Ва Исроилнинг босқинчи, тажовузкор давлат сифатидаги аҳволи янада оғирлашади.

@Rabbimov_rasmiy
12.2K viewsedited  05:37
Ochish/sharhlash
2024-05-11 06:21:45

15.0K views03:21
Ochish/sharhlash
2024-05-09 12:29:57
Си Жинпинг Европада. Кун тартибида – учта асосий масала

Франция Хитойдан Украинадаги уруш масаласида Россияга босим қилишни сўраяпти, лекин Париж бунинг эвазига Пекинга нима таклиф қила олади? Kun.uz Си Жинпингнинг Европага сафари фонида икки томон манфаатларини кўриб чиқиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Алоуддин Комиловга юзланди.

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy
15.4K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-05-07 11:43:22 "Ёшлар" телеканалининг "Ростини айтинг" теле-дастурида, бир қанча экспертлар иштирокида Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабатлари таҳлилий муҳокама қилинди, минтақа интеграцияси ҳақида фикр юритилди

@Rabbimov_rasmiy



16.1K views08:43
Ochish/sharhlash
2024-05-07 07:05:33 Milliy телеканалида эфирга узатилган «Гапирмасак бўлмайди» кўрсатувининг навбатдаги сони Youtube платформасига жойланди.

Томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy
17.0K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash
2024-05-07 06:52:31 Жамият соғлиги билан боғлиқ яна битта катта муаммо. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, “табиблар” фаолияти умуман тартибга солинмаган. Еки етарлича тартибга солинмаган ва ижроси деярли йўқ. “Табиблар” жуда кучли психолог бўлиб кетишган. Қўлига келган одамнинг пулини олиб қолишни санъат даражасига кўтаришган.

Лекин, аксарият ҳолларда, табибларнинг олдига борган одамлар, аслида касалхонага бориб жиддий даволаниши керак. Ўзим гувоҳи бўлганим – онкологик касалларнинг кўпи, табибларга бориб “шифо топиб кетсам...” деб умид қилишади. Беморнинг онкологик касаллигини билган табиблар ҳам, ҳеч иккиланмай “биз сизни даволаб юборамиз” дейишади.

Ривожланган ҳуқуқий давлатларда касалхонага бориши керак бўлган одамни қабул қилиб олган ҳар қандай муқобил тиббиёт (яъни, табиблар ва бошқалар) – аниқ-муқаррар жиноий жавобгарликка тортилади. Чунки, у ўша беморнинг даволаниши керак бўлган вақтини, умрини ўғирлаяпти, пулини олиб ёлғон ва асоссиз умид беряпти. Бу – ҳақиқий, онгли жиноят.

Лекин, табибларнинг олдига борсангиз ,биз беморни мажбурламадик, ўзи келди...” дейди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, касаллик турига ва ҳолатига қараб, беморларни нотўғри қабул қилиб олган табибларга жиноий жавобгарлик белгиланиши ва реал ижро этилиши керак. Акс ҳолда, жуда кўплаб одамларнинг эрта ўлимига сабабчи бўлаверади.

@Rabbimov_rasmiy
22.9K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash