Get Mystery Box with random crypto!

Жамият соғлиги билан боғлиқ яна битта катта муаммо. Ўзбекистон | Камолиддин Раббимов

Жамият соғлиги билан боғлиқ яна битта катта муаммо. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, “табиблар” фаолияти умуман тартибга солинмаган. Еки етарлича тартибга солинмаган ва ижроси деярли йўқ. “Табиблар” жуда кучли психолог бўлиб кетишган. Қўлига келган одамнинг пулини олиб қолишни санъат даражасига кўтаришган.

Лекин, аксарият ҳолларда, табибларнинг олдига борган одамлар, аслида касалхонага бориб жиддий даволаниши керак. Ўзим гувоҳи бўлганим – онкологик касалларнинг кўпи, табибларга бориб “шифо топиб кетсам...” деб умид қилишади. Беморнинг онкологик касаллигини билган табиблар ҳам, ҳеч иккиланмай “биз сизни даволаб юборамиз” дейишади.

Ривожланган ҳуқуқий давлатларда касалхонага бориши керак бўлган одамни қабул қилиб олган ҳар қандай муқобил тиббиёт (яъни, табиблар ва бошқалар) – аниқ-муқаррар жиноий жавобгарликка тортилади. Чунки, у ўша беморнинг даволаниши керак бўлган вақтини, умрини ўғирлаяпти, пулини олиб ёлғон ва асоссиз умид беряпти. Бу – ҳақиқий, онгли жиноят.

Лекин, табибларнинг олдига борсангиз ,биз беморни мажбурламадик, ўзи келди...” дейди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, касаллик турига ва ҳолатига қараб, беморларни нотўғри қабул қилиб олган табибларга жиноий жавобгарлик белгиланиши ва реал ижро этилиши керак. Акс ҳолда, жуда кўплаб одамларнинг эрта ўлимига сабабчи бўлаверади.

@Rabbimov_rasmiy