Get Mystery Box with random crypto!

Ностальгия ҳақида 'Ўғлимнинг саволлари' туркумидан - Ойи, не | Quvnoq Dialoglar

Ностальгия ҳақида

"Ўғлимнинг саволлари" туркумидан

- Ойи, нега ностальгия ёқимли, одамлар ўтмишни яхши бўлган деб хотирлашади, логически ўйласа, ўтмишдаям яхши ва ёмон кунлар бирдек бўлган бўлиши керак-ку?

- Тўғри, лекин инсон мияси шунақа, танлаб эслаб қолади.
— Қанақа у, танлаб эслаб қолиш?
— Масалан, мен дадам ўтган куни бахтсиз бўлганимни эслайман, лекин нақадар бахтсиз бўлганимни эслолмайман. Сен туғилганда нақадар бахтли бўлганимни, ўша онлар эйфориясини аниқ-тиниқ эслайман. Ностальгия шундан келиб чиқади - мияда ижобий хотиралар кўпроқ сақланади.
— Нимага мия яхши хотираларни танлайди?
— Бўлмаса, яшаш қийин, қайғунинг оғриғи кўп, бир марта туйиш етади, хотирасини сақлаб юриш мияга оғирлик қилади.
Сенам миядек бўл!
— Яъни?
— Фақат шодлик билан яша, ўтган муаммоларга кўп ўрин берма ҳаётингда.
-Тушунарли...

Сизда ҳам қувноқ диалоглар бўлса, юборинг: @shahnozchatbot

Каналга уланиш: @quvnoqdialog