Get Mystery Box with random crypto!

Аёлларнинг рашкига етадигани йўқ-даа) Бир биродарим айтади. Б | QURRO.UZ / القرآن الكريم

Аёлларнинг рашкига етадигани йўқ-даа)

Бир биродарим айтади. Бир кун оиламиз билан ифтор дастурхонида шом азонини кутиб ўтириб, бир яқин дўстимга "Аллоҳим, унга солиҳа аёл бер", деб дуо қилаётсам, ёнимда ўтирган аёлим секингина сонимдан чимчилаб қолди.

- Бисмиллаҳ, нима бўлди, тинчликми?, десам.
- Ундай дуо қилманг, дейди.
- Нима бўлади, дўстимга солиҳа аёл сўраяппан, холос-ку!
- ундан бошқа нарсаларни сўрайверинг, фақат уни сўраманг, чунки фаришта "омин, сенга ҳам худди шундайи бўлсин", деб қайтариб туришини яхши биламан, қолаверса, биз дуолар ижобат бўладиган соатдамиз, дермиш)

Тугади)