Get Mystery Box with random crypto!

Рамазоннинг қирқ бир фазилати (13-қисм) 38. Рамазонда унутишн | QURRO.UZ / القرآن الكريم

Рамазоннинг қирқ бир фазилати (13-қисм)

38. Рамазонда унутишнинг ҳам фазилати бор. Ибодатларда унутишга йўл қўйиш аслида яхши саналмайди. Аммо рўзадорнинг унутиши ҳам унга Аллоҳ таолонинг икроми, инояти ва фазлу марҳаматининг нишонаси бўлади.

Деярли барча саҳиҳ тўпламларда Aбу Ҳурaйрa розияллоҳу анҳудaн ривoят қилинган ҳадисда Нaбиий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар эсда йўқ еб-ичиб қўйсa, рўзaсини тугал қилсин. Чунки уни Aллoҳ тaoмлaнтирибди ва суғорибди», дeганлaр.

39. Рамазонда яхши амалларнинг ажру савоби бир неча барорбарига кўпайтириб берилади. Рамазон ҳақида Салмон Форсийдан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан: «Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади. Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади», дейилган.

Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
«Рўзанинг шундоқ ҳам бошқа амалларга нисбатан ажри бир неча баробар кўп бўлгач, Рамазоннинг рўзаси ҳам бошқа рўзаларга нисбатан бир неча барорбар устун бўлади. Бу унинг вақтининг шарофати ва у Аллоҳ фарз қилган рўза бўлганлиги ҳамда У Зот бу рўзани Ислом барпо қилинган аркон – устунларнинг бири қилгани эътиборидандир».

Рамазонда яхши амал қилган киши табиий равишда уни рўзадор ҳолда бажаради. Бир амални ибодат ичида қилиш уни бошқа пайт қилишдан кўра фазилатли ва савобли бўлади.

https://t.me/Qurro_official