Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Telegram kanalining logotibi quronqalbshifosi — Qur'on qalb shifosi
Kanaldagi mavzular:
Мулоҳаза
Маълумот
Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.63K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-07-05 19:05:02 ​​​​Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш келади, аммо уларнинг бирортасидан сабоқ олмайди:

1. Умри ҳар куни камайиб боради, аммо бунга эътибор бермайди. Бироқ мол мулкидан бирор нарса камайса, бутун диққат-эътибори шунда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор, аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.

2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Ўша ризқ ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади, ҳаромдан бўлса, жазога тортилади. Аммо инсон бу ҳисоб китобнинг охири қандай бўлишини билмайди.

3. Ҳар куни охиратга бир миқдор яқинлашиб, дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний дунёга эътибор берганчалик боқий охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати олий жаннатми ёки дўзахнинг қаърими, буни билмайди.


Аллоҳим! Бор-йўқ ташвишимиз ҳам, илмимизнинг етган жойини ҳам қуруқ дунё қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах қилиб қўйма, манзилимизни жаннат қилгин!

@QuronQalbShifosi
10.8K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2023-07-05 08:40:32
НАМОЗИМИЗДАН БОШҚА НИМАМИЗ БОР...

Шукруллоҳ домла

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

@QuronQalbShifosi
14.1K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:05:41 ​​​​ДУОНИНГ КУЧИ (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

@QuronQalbShifosi
14.8K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2023-07-04 15:46:26
Ака-ука, опа-сингиллар яхшилаб эшитинг

Умримга, ризқимга Аллоҳ барака берсин десангиз - Жигарлар билан аҳил бўлинг.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
14.4K viewsedited  12:46
Ochish/sharhlash
2023-07-04 09:46:45 ​​​​ Қабр азобидан нажот берувчи 17 нарса:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.

2. Намоз.

3. Рамазон рўзаси.

4. Ҳаж ва умра.

5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

6. Аллоҳ таолодан хавф қилиш.

7. Аллоҳдан умид қилиш.

8. Аллоҳга яхши гумонда бўлиш.

9. Таҳоратли юриш.

10. Аллоҳ зикрида юриш.

11. Ғусл қилиш.

12. Қариндош уруғчилик алоқаларини тиклаш.

13. Ҳусни хулқ.

14. Гўдаклигида вафот этган ёш болалик.

15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.

16. Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини кўп айтиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаш.

@QuronQalbShifosi
14.9K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:49:04
Намоздан нима тўсяпти, қандай баҳонамиз бор…?

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
13.9K viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:47:46
Канал Админи томонидан текширилган....

Ассалому алайкум Азиз Мусилмонлар. Саховатпеша инсонлар. Ман углим учун сиз Сахий инсонлардан йордам сурашка мажбур болдим. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан
Фарзандим 2020йилда тугулган. Шифокорлар
,,,ГИПОГАНГЛИОЗ" ташхисини куйишкан. Хозирги кунгача 6мартта Ичагидан апиратсия болди. Лекин фарзандим хали тузалмади апиратсия давомий екан. АХВОЛИ ОГИР
Апиратсия учун бизга млион сум керак. Моддий маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йук. Шунинг учун Сизлардан фарзандим учун бошимни егиб йордам суреман.
ИЛТИМОС УГЛИМ УЧУН ЕХСОН КИЛИБ ЙОРДАМ БЕРИЛАР АЛЛОХ РОЗИ БОЛСИН ИЛОХИМ. Фарзандим Огрик азоблардан мургак жони огриб кетди . Фарзандим согайиб кетиши учун Ехсон килиб йордам берилар.

Уз кард: 8600490492207352
Ойбек Шерматов

Хумо: 9860160124986367
Ойбек Шерматов

Мурожат учун тел : 949592328

ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР. Ехсонларинг урнини Бехиссоб килиб тулдирсин
4.5K views16:47
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:49:41 ​​​​Луқмон Ҳаким ўғлига деди:

«Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам бўлади».

@QuronQalbShifosi
15.4K views07:49
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:20:10Долзарб: Нега фарзандингизни Registon хусусий мактабига беришингиз керак?

Фарзанд келажаги бевосита унга берилган сифатли таълим асосида қурилади. Юртимизда сифатли таълим бериш бўйича ким ўзарга рақобат қилаётган кўплаб хусусий мактаблар фаолият юритмоқда.

Эътиборингизга Registon хусусий мактабида таклиф этилаётган имкониятларни санаб ўтамиз:

Араб тили чуқурлаштириб ўтилади

Registon хусусий мактабида хорижий тиллардан инглиз, араб, рус тиллари чуқурроқ ўргатилади. Чуқурроқ ўқитиш стандарт дарс соатлари ҳисобига эмас, дарс соатларини кўпайтириш эвазига таъминланади.

Тарбия дарсларига асосий урғу берилган

Фарзандига чет тилини ўргатаётган ота-оналарда "чет тили унинг тарбиясига таъсир қилмасмикин?", деган хавотир бўлиши табиий. Лекин бу муаммога дуч келмаслик учун ҳам Registon хусусий мактабида шарқона тарбия дарс соатлари узвий ўтказиб борилади.

Замон тез ривожланмоқда ва чет тилларини биладиган мутахассисларга талаб йил сайин ошмоқда. Registon хусусий мактаби сизга қадриятларга асосланган ва замонавий талабларга жавоб берадиган идеалингиздаги мактабни таклиф этади!

Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки онлайн рўйхатдан ўтинг, ўзимиз боғланамиз!

@Registan_school_infobot
+998910022700

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
14.5K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:13:39
Аллоҳ сизни кутмоқда

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
14.7K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash