Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Telegram kanalining logotibi quronqalbshifosi — Qur'on qalb shifosi
Kanaldagi mavzular:
Мулоҳаза
Маълумот
Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.63K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-05-09 22:27:53
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айём муборак!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
18.9K views19:27
Ochish/sharhlash
2024-05-09 17:49:21
Қўлини ўпиш керак! Эртага бу қўлларни излаб ҳам топа олмай қолишимиз мумкин! Вақтида қадрига етинг!

Солихон домла

@QuronQalbShifosi
7.3K viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2024-05-09 15:48:24 Отангга ёлғон гапирма!

Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман.
– Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди...
Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим.
– Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман.
Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик...
Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим».

Интернет саҳифаларидан олинди…

Савоб умидида тарқатинг!

@QuronQalbShifosi
6.3K viewsedited  12:48
Ochish/sharhlash
2024-05-09 10:02:01
ХУРМОНИНГ ЮРАГИ


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@QuronQalbShifosi
5.3K viewsedited  07:02
Ochish/sharhlash
2024-05-08 17:24:53 ​​БИР ГУНОҲ МАРТАБАНИ КЎТАРСА, БОШҚАСИ УНИ ТУШИРАДИ

Ибн Ато: “Банда бир гуноҳ қилади-ю, у сабаб жаннатга кириш бахтига мушарраф бўлади... Ва яна бир савоб ишни қилади-да, у туфайли жаҳаннамга тушади”, дедилар. Атрофидагилар: “Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?!”– дейишди. Ибн Ато бунга жавобан шундай дедилар: “Банда гуноҳ қилади-да, тинмай ўз гуноҳини ўйлаб юраверади, охир-оқибат унда ўзини паст олиш, синиқлик ва надомат пайдо бўлади, ана ўша бу банданинг нажотига сабаб бўлади. Бир яхшилик қилиб, ўша иши ҳеч кўз олдидан кетмайди. Ҳар гал уни тилга оларкан, бу унда ужб, кибр ва бошқаларга миннат қилиш каби туйғуларнинг уруғини қадайди, айни шу ҳол унинг ҳалокатига сабаб бўлади”.

Имом Моликдан ривоят қилинадики, у зот: “Ўзларинг худодек одамларнинг гуноҳларига қарайверманглар. Қулдек бўлиб ўз гуноҳларингизга эътиборли бўлинглар. Бошига бирон кўргилик тушганларга марҳаматли бўлинглар ва бошингиздаги офият учун Аллоҳга ҳамд айтинглар!” – деганлар.

“Бу дўзахий, бу жаннатий” дейишдан сақланинг. Осийларга манманлик қилманг, Аллоҳдан улар учун ҳидоят ва тўғри йўлга тушишларини сўранг.

Бир фожир кимса Ҳарами шарифда бўлса-да, Аллоҳнинг чегарасидан чиқиб гуноҳ қиларди. Солиҳ кишилардан бири доим унга Аллоҳни эслатиб: “Биродар, Аллоҳга тақво қил! Аллоҳдан қўрқ! Сен курраи заминдаги энг муборак жойда бўла туриб гуноҳи кабиралар, фаҳш ишларни қилишга қандай ботинасан?!” – дер эди. Шундай кунларнинг бирида солиҳ киши яна фожирни Аллоҳ томон чорлаб, унга насиҳат қилди. У бўлса бу гапларга эътибор ҳам қилмади, аксинча, унга ўта хунук тарзда жавоб қайтарди. Солиҳ киши эса таажжубланган ҳолда шошиб: “Бундай тарзда давом этаркансан, Аллоҳ сени кечирмайди”, деб юборди. Бу гап осийнинг бошига гурзи билан ургандай бўлди ва: “Аллоҳ мени кечирмайдими?! Аллоҳ мени кечирмайдими?! Йўқ, Аллоҳ, албатта, кечиради!..” – деди.

Орадан анча вақт ўтди. Воқеликка гувоҳ бўлган киши шундай дейди: “Вақт ўтиб унинг Танъимдан умрага эҳром боғлаганини кўрдик. У умра тавофини тугатмасидан туриб ҳушидан кетиб йиқилди ва Байтуллоҳнинг рукни ва Мақоми Иброҳим орасида жони узилди”.

Хабарларда келишича, Аллоҳ таоло Довуд алай­ҳиссаломга қуйидагича хитоб қилиб: “Эй Довуд! Гуноҳкорларга хушхабар беринг. Сиддиқларни огоҳлантиринг”, деди. Довуд алайҳиссалом ҳайрон бўлдилар. Аллоҳ таоло: “Менга ҳеч қандай гуноҳни кечириш оғир келмайди (Мен кечирмайдиган бирорта гуноҳ йўқ). Сиддиқларни огоҳ этингки, улар амаллари билан таажжубланмасинлар. Чунки мен бирор кишини ҳисобга тортсам, ҳалок бўлмай қолмайди”.

“Эй Довуд! Агар сен Мени яхши кўриш даъвосида бўлсанг, қалбингдан дунё муҳаббатини чиқариб юбор. Зеро, менга бўлган муҳаббат ва дунё ишқи бир қалбда жам бўлмагай”.

“Эй Довуд! Менга муҳаббат қилган киши одамлар ухлаётган чоғда ҳузуримда таҳажжуд ўқигани ҳолда ҳозир бўлади. Ғофиллар мени зикр қилишдан лоқайд бўлганлари пайт хилватда Мени зикр қилади. Одамлар ёдларидан чиқарганларида неъматимга шукр қилади...”

Раббига осий бўлаётган кишининг нафсу ҳавосини таг- туги билан суғуриб ташлаб, Мавлоси томонга қайтиш вақти келди...

Банда Аллоҳ унга берган инъомларни эсидан чиқардими?!

Тунда қоим бўлинг ва Раббингизга муножот қилганингиз ҳолда шундай денг: “Эй Аллоҳ! Сен Ғофурсан, мен эса осийман. Сен Роҳимсан, мен бўлсам жиноятчи. Ҳузурингда итоат қилиб турганим ва хорлигимга раҳм қил!”.

“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобидан

@QuronQalbShifosi
5.6K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2024-05-08 15:42:20
Отангизни тўйиб-тўйиб қучоқлаб олинг, маслаҳатини олинг, дуосини олинг, хизматини қилиб хурсанд қилинг… Чунки у бирдан йўқолиб қолиши мумкин, отамга ўхшаб


@QuronQalbShifosi
8.0K viewsedited  12:42
Ochish/sharhlash
2024-05-08 10:13:35 ​​Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...

Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.

Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...

Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...

Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...

Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.

Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...

Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан.

@QuronQalbShifosi
6.0K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2023-09-21 22:39:55
#Жума_муборак
Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!


https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
15.4K views19:39
Ochish/sharhlash
2023-09-14 22:30:43
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айём муборак!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
16.6K views19:30
Ochish/sharhlash
2023-09-07 21:19:21
#Жума_муборак
Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!


https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
17.2K views18:19
Ochish/sharhlash