Get Mystery Box with random crypto!

Парижда бир масжидга болакай кириб имомдан сўради: — Мени она | IQRO Online markazi

Парижда бир масжидга болакай кириб имомдан сўради:
— Мени онам юбордилар, сизларнинг мадрасангизда ўқисам бўладими?
— Бўлади. Лекин онанг қани? Аввал ундан баъзи маълумотлар олишимиз керак, деди имом.
— Онам ташқарида турибдилар, —деди бола — Масжидга кира олмас эканлар, чунки онам мусулмон эмаслар.

Имом шошиб кўчага чиқди ва боланинг онасидан мақсадини сўради. Аёл шундай жавоб берди:

— Тақсир, менинг бир мусулмон қўшним бор. У фарзандларини мадрасага кузатаётганида фарзандлари онасининг қўлини ўпиб, бошига суради. У оила доим бахтли, хотиржам кўринади. Яна мен бу шаҳарда бирорта мусулмон фарзанд ўз ота-онасини қариялар уйига бериб юборганини кўрмадим. Илтимос, менинг боламга ҳам Исломни ўргатинг, шояд бу ҳам менга ўшалардек муомала қилса.


Аллоҳим, бизларни мусулмон қилиб қўйганинг учун Ўзингга чексиз ҳамдлар бўлсин!

@IQRO_markazi