Get Mystery Box with random crypto!

Қуръон сизни яратган Аллоҳнинг каломи. Шуни ҳеч тасаввур қил | IQRO Online markazi

Қуръон сизни яратган Аллоҳнинг каломи.

Шуни ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз?

Аллоҳ Ўзи рози бўладиган иш ҳам, сизни рози қиладиган иш ҳам, сиз учун атаб қўйилган неъмат ҳам, йўлингизни ёритадиган чироқ ҳам, кўрсатиб берадиган маёқ ҳам, ақлингизни, қалбингизни, оилангизни, мол-давлатингизни ва барча ишларингизни ўнглаб турадиган тартиб ҳам, ҳамма-ҳаммаси Қуръонда мужассам.

Аллоҳга қасамки, бор вақтингизни Қуръон учун сарфласангиз ҳам кўплик қилмайди.

Фақат бўш вақтингизни унга бағишлай кўрманг! Асло! Аксинча, энг қиммат, энг бебаҳо, энг керакли вақтингизни унга тортиқ айланг!

Шундай қилсангиз, Аллоҳ сизга унинг яширин хазиналарини очиб беради.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

@IQRO_markazi