Get Mystery Box with random crypto!

Мана бу видеода қаҳрамонлик акс этибди. Сурхондарё вилояти Б | Qumqo‘rg‘on yangiliklari | Azamat Muradov

Мана бу видеода қаҳрамонлик акс этибди.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ва Олтинсой тумани, оралиғида жойлашган Ғўтхокин (Кетар ) қишлоғи ҳудуди электр энергияни Бойсундан олар экан.

Қишлоқда 14 хонадон яшайди, автойўл умуман бормаган ва автойўлни олиб боришнинг умуман имкони йўқ. Баланд тоғлар оралиғида жойлашган қишлоқдан авто йўлгача 20 км пиёда юриш керак экан.

Видеода эса ана шунча масофага оғир трансформатор ва бошқа зарур ускуналарни электр таъминоти ходимлари ва қишлоқ аҳолиси биргаликда пиёда (!) тоғ оралаб, сув кечиб, баъзи жойларда эмаклагудек бўлиб, баъзи ерларда эса почани тиззагача шимариб ялангоёқ олиб боришгани акс этган. Кўринг, ҳайратланинг, тасанно айтинг ва лол қолинг! Кино қилса арзийдиган фабула!

Ушбу видеони ўз фейсбук саҳифасига жойлаган электр таъминоти ташкилоти ходими Юсуф Алиев шундай ёзади:

“10 май 2024 йил кучли ёғингарчилик сабабли дарёдан катта сел чиқиб ТЭТК га қарашли трансформаторни ва ўнлаб таянчни сел олиб кетган 12 май куни мен ўзим бошчилигимда 10 нафар ходимларим билан барча керакли сим, трансформатор ва эҳтиёт қисмларини олиб бориб ўрнатдик, носозликни тўлиқ бартараф қилдик, аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминладик.

Мен бу лавҳани йўл қуриб бериш ёки кимнидир ёмонлаш, ўзимнинг ва ходимларимнинг ишини мақтаб чиқармадим, бу ишларни бажариш мен ва ходимларимнинг бурчимиз, қишлоқ аҳлини қаранг, қандай беғубор содда, биз билан қандай ишлаяпти ҳатто кексалар ҳам, аслида биз билан ишлашлашга мажбур эмас, лекин ёрдам берди.

Бизга қараб турганда, бир ойда ҳам ишни бажара олмас эдик.
Бу халққа ўзим ва Бойсун ТЭТК корхонаси ходимлари номидан миннатдорчилик билдираман”.

Бир сўз билан айтганда: ҚОЙИЛ!

@QUMQORGONEWS