Get Mystery Box with random crypto!

Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

Telegram kanalining logotibi qorqmauzb — Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор! Қ
Telegram kanalining logotibi qorqmauzb — Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!
Kanal manzili: @qorqmauzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.39K
Kanalning ta’rifi

—Қўрқма, ё номинг чиқади... ё ... !
🅿️—Каналдаги постлар кўчирилганда @qorqmauzb ни кўрсатинг! Акс ҳолда ... кўрсатаман©️
—Мурожаат ва таклиф юборинг: @QorqmauzBOT

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-07-06 21:11:57
#Saylov2023

Экологик партиядан президентликка номзоднинг вакили Наврўз Юсупов:

— Мукаммал тизим яратиш орқали чиқиндиларни фақат камайтириш эмас, балки уларни қайта ишлаш орқали даромадга эга бўлишни ҳам йўлга қўямиз.

@qorqmauzb
1.7K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:11:10 ДИҚҚАТ

ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 990 000 СЎМДАН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.

Жумладан;

  Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари ташкил этилиб, ушбу жамғарманинг маблағлари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (330 000 сўм)нинг 3 баравари (990 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.

@qorqmauzb
1.6K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:10:36
#Saylov2023

ХДПдан президентликка номзоднинг вакили Абдуғаффор Қирғизбоев:

— Халқ маслаҳатчилари ўрнига ҳакамлар ҳайъати тизимини жорий қилиш керак. Мақсад — қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, судлар чиқараётган қарордан халқ розилигини ошириш.

@qorqmauzb
1.6K views18:10
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:10:19
#Saylov2023

ЎзЛиДеПдан президентликка номзоднинг вакили Бобур Бекмуродов:

— Давлат ҳокимиятини халққа янада яқинлаштирамиз, маҳаллаларда электрон хизмат нуқталари ишга туширилади. Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси қонун ва суд бўлади.

@qorqmauzb
1.6K views18:10
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:10:01
#Saylov2023

"Адолат" СДПдан президентликка номзоднинг вакили Ойдин Абдуллаева:

— Нотариусларнинг баъзи хатоликлари учун уларнинг фаолиятини 1 ойдан 6 ойгача тўхатиб туриш амалиётини бекор қилиш тарафдоримиз.

@qorqmauzb
1.6K views18:10
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:09:32
#Saylov2023

Экологик партиядан президентликка номзоднинг вакили Наврўз Юсупов:

— Маъмурий жавобгарлик кодексидаги эскирган жавобгарликларни бекор қилиш, маъмурий органлар томонидан жарималар қўлланилишини қисқартириш ва бу ваколатни судларга тўлиқ ўтказиш керак.

@qorqmauzb
1.6K views18:09
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:08:46 АЛИМЕНТНИ 18 ЙИЛЛИГИНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАМОҚЧИМАН


ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган "Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 26 юандига кўра агар қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа даромади олдиндан тўланган алиментлар суммасига нисбатан кўпроқ миқдорда тўлаш имконини берса, ундирувчи алиментлар олдиндан тўланган давр якунлангунга қадар қарздор учун алимент мажбуриятларининг умумий тартибини белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Мазкур ариза суд томонидан суд қарорларини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Эътибор қаратинг, алимент мажбуриятларини умумий тартибда белгилаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилганда, олдиндан тўланган алимент тўловлари қайтарилмайди, умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент ҳисобига ўтказилади. Бунда давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро чоралари умумий тартибда қўлланилади.

Агар ойлигингиз ошиб кетадиган бўлса сиз тўлаган пулларга ошган қисмидан сумма чиқарилади. Агар келишсангизлар ўша қисмини қоплаб берасиз яъни сиз яна қайтадан ҳар ой алимент тўлаб юрмайсиз.

@qorqmauzb
 
1.7K views18:08
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:01:04
Украина ва Россия ўртасида навбатдаги асирлар алмашинуви бўлиб ўтди

Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг хабар беришича, 45 нафар украиналик аскар, жумладан "Азовстал" ҳимоячилари асирликдан Украинага қайтарилган.

Бундан ташқари, Ермакнинг сўзларига кўра, аввалроқ Россияга олиб кетилган 2 нафар бола ҳам Украинага қайтарилган.

Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, 45 нафар россиялик ҳарбий асирликдан қайтарилганини маълум қилди.

@qorqmauzb
1.9K views18:01
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:00:34
Зеленский Болгария ҳукумати билан музокаралар учун Софияга ташриф буюрди

Украина президенти Володимир Зеленский Болгария пойтахтида президент Румен Радев ва бош вазир Николай Денков билан учрашиши режалаштирилган. Маълум қилинишича, музокаралар келаси ҳафта Литвада бўлиб ўтадиган НАТО саммити, шунингдек, Украинага хавфсизлик кафолатлари ва ҳарбий ёрдам бериш масалаларини ўз ичига олади.

Болгария бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мария Габриэл ўзининг Twitter саҳифасида Зеленский билан учрашуви акс этган суратни жойлаштирди.

@qorqmauzb
1.9K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:00:01 Нима учун раҳбарлар дам олиш вақтида ишга жалб қилиш жуда нозик масала эканини билиши шарт?

Бироқ, бизда шу дам олиш кунларини ҳам кўп кўрадиган раҳбарлар йўқ эмас. Бугун эрталабдан “бўлди дам олиш тугади, ҳамма ишга” деган хабарларни қабул қилиб олганлар ҳам бўлса керак-а?

Гап шундаки, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни асоссиз ишга жалб қилиш қонунбузарликдир.

Бунинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 10 баробаригача, агар бу ҳаракат бир йил давомида такроран содир этилган бўлса БҲМнинг 15 баробари миқдорида маъмурий жарима бор.

Агар раҳбариятнинг бу ҳаракатларида маҳнатга мажбурлаш аломатлари бўладиган бўлса, вазият янада оғирлашади. Бундай ҳолатларда раҳбарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан БҲМнинг 100 баробаригача, агар бу педагогларга нисбатан содир қилинган бўлса, БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жаримага тортилиши мумкин.

Агар меҳнатга маъмурий мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бу ҳаракат яна такрорланса, бундан буёғи жиноятга тортиб кетади. Бундай ҳолатларда Жиноят кодексининг 148-2-моддасига асосан жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Демак, раҳбарлар дам олиш кунларида ходимларни ишга чақиришда огоҳ бўлишлари лозим, агар улар қонунни бузсалар, оқибати кўриб турганингиздек яхши бўлмайди.

@qorqmauzb
2.0K views18:00
Ochish/sharhlash