Get Mystery Box with random crypto!

Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

Telegram kanalining logotibi qorqmauzb — Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор! Қ
Telegram kanalining logotibi qorqmauzb — Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!
Kanal manzili: @qorqmauzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.87K
Kanalning ta’rifi

—Қўрқма, ё номинг чиқади... ё ... !
🅿️—Каналдаги постлар кўчирилганда @qorqmauzb ни кўрсатинг! Акс ҳолда ... кўрсатаман©️
—Мурожаат ва таклиф юборинг: @QorqmauzBOT

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-05-11 09:06:21 "ҲУРМАТЛИ ДИРЕКТОРИМИЗГА..."

Инсон қадрин улуғлаган юрт,
Мудом қадр топар улуғвор.
Шунинг учун азиз юртдошим,
Розиликда-улуғ ҳикмат бор.

Охир келди бизлар кутган-Май,
Май ойини кутганлар талай,
Майнинг иккинчи якшанбаси,
"Металлурглар куни" ўргилай.

Ишдан чарчаб уйга қайтамиз,
Ески ҳамом,ески тос ҳамон.
Дардимизни кимга айтамиз?
Ойлик дарди ўртайди ёмон.

Шукур жон соғ,омонат танда,
Комбинатим-тақдиримсанда,
Ойлигимиз ошмай қолгани -
Ишчиларга армон еканда.

Кимни кўрсанг :"Ҳимзавод" зўр дер,
Ишонмасанг ойлигин кўр, дер.
Итдай ишлаб қадринг йўқолган,
Комбинатда пешонанг шўр, дер.

Гап исботин топмасдан бурун,
Бунга қарши чоралар кўринг.
Ҳиммати кенг ўртоқ директор,
Бизларга ҳам премия беринг.

Ҳалолликда ризқимиз терсак,
Юртим дея кўксимиз керсак,
Свет,сув,газ барчасин тежаб,
Планларни бажариб берсак,

Сиз ҳам бизни "еркаланг,суйинг",
Окладимиз ошириб қўйинг,
Премиялар билан тақдирлаб,
Дуоларнинг остида қолинг.

УАРДАТИ

@qorqmauzb
9.5K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-05-10 22:26:43
Қойил. Навоий вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Малика Мамадиёрова оғир шароитда қолган аёллар мурожаатини икки энлик хат билан гумдон қилишга ўрганган. Зўрда битта хат ва мурожаат ҳал...Минг эшикка кириб бош урасизми, фойдаси йўқ. Нега ишлайди шунақа раҳбарлар. Камига шу хати билан вилоят ҳокиминиям алдайди, булар...Ҳақиқат қани?

Шахсан мурожаатим ўрганилмай, ёрдамчи Ҳилола Қодирова ва шаҳар ҳокими ёрдамчиси Шоира Ғайбуллаевалар уйимга келиб аҳволни кўрган бўлсада, хатда умуман нотўғри маълумот киритган. Биринчидан ман ҳеч қачон субсидия билан машинка олмаганман, аксинча кредитга тиқиб қўйишган. Қарздорлигим туфайли банк судга берган. Иккинчидан, битта эмас, икки фарзандим ногирон. Учинчидан турмуш ўртоғим вафот этган, ёлғиз аёллигим киритилмаган. Ишсизман, учта машинка кредитга олингани билан ишлаш учун жой йўқ. Икки нафар ногирон бола билан уйдан чиқолмайман. Қандай яшаш мумкин? Камбағалликни қисқартиришнинг йўли шуми?

Мурожаатим шуки, яшаётган уйим иккинчи қаватда жойлашган. Ўғилларимга қараб уйда тикувчилик қилмоқчи эдим. Коттежда яшаётганим боис ҳовлида менга тегишли бир ярим сотих ер бор. Уй қуриш учун молиявий ёрдам сўраган эдим...Афсуски раҳбарлар ўзини кар ва кўрга солмоқда. Референдумдан кейин ҳокимни ўзи келади дейишганди, энди ҳайит ўтди-да, энди кимам эшитарди биздек фақирларнинг мурожаатини...

Мана шу зинадан 25 ешлик етокда Углимни тушуриб чикараман шунга болага шароит яратиш ниятида ишларим учун битта тикиш килишга хона ва углим тупадан тушолмай кийналганлиги учун узим кийналиб кутариб олиб тушишга кийналганим сабаб боламга бир хонача куриб беришлари сурагандим бу жавоб хатларида булар киритилмаган афсус.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@qorqmauzb
10.0K views19:26
Ochish/sharhlash
2023-05-10 10:36:49
Chiljivut MFY Xalqobod qishlog‘ida yashovchi xalq shu yerda joylashgan 20-maktab deriktoridan norozi, sabab vedioda aytilishi buyicha bollarni qo‘rqitgan, ulardan pul talab qilgan va maktabdagi ichgi muhid juda ham achinarli ahvolda.
Bunga Chiroqchi tuman XTB mudiri F.Jumanov aholini tinchlantira olmadi. Kurinib turibdiki deriktor oyim qiz saahaaal sh....j ekan.
Xullas vedio tasvirlarni kurib uzingiz xolisona baxo bering.

Xalq bu deriktordan to‘ydi. Ishchi hodimlar ham qarindoshlari eri, ukasi, kelinlari.
Kuplab malakali oliy toifali o‘qituvchilar maktabni tashlab ketishdi.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@qorqmauzb
11.4K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-05-10 10:26:34
Хуллас, туғруқхона вақтинча ёпилгани учун шундай бўлганлиги айтилмоқда. Вазиятни тўғри тушунамиз…

@qorqmauzb
10.9K views07:26
Ochish/sharhlash
2023-05-10 09:13:39 Ҳой, айрим «ғилай ҳокимлар», шу йўлни ҳам опангни овозига қўй.
11.2K viewsedited  06:13
Ochish/sharhlash
2023-05-09 17:56:33 Наманган вилоятини амалдорларидан зайнаб бўлган ходим…ни дил сўзлари.

Бирорта бир сайт борми давлат ходимларини зашита қиладигон зайбал қилдику бу амалфараст рахбарлар мана “Наманган вил” солигида эоталаб 9 да йигилиш қилди камига кечкурун яна 18:00 да йигилиш нима кераги бор бунака дам деймшни иш хакки хисобламай ишлатади ишлатса ишлатсин одомни асабига тегиб нима керак йигилиш одом дардингни эшитадигон ташкилот йўқ бирорта сайт йўқ март бўлиб чиқарадигон.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

Сиқилманг, ҳали ҳаммаси олдинда…

@qorqmauzb
13.8K viewsedited  14:56
Ochish/sharhlash
2023-05-08 19:37:42
#Мурожаат: Тошкент вилояти Янгийўл тумани Регистон мфй Мустақиллик кўчаси №10 хонадонда яшовчи Ризаева Бегали 67 ёшдалар. Уч оила саккиз нафар  фарзандлари билан яшайдилар.

Ризаева Бегали яшайдиган хонадон ер тўласига Кескен ариқ суви сизиб киришидан азият чекмоқда экан.

Бу масала бўйича Янгийўл туман ҳокими У. Ялгашевга, Янгийўл туман ирригация бўлими бошлиғи Б. Арслоновларга ҳамда "Регистон" мфй раиси З. Абдугаффаровларга мурожаат қилганлар ҳозирча маҳалла раиси ва ирригация бўлими ходимлари хонадон аҳлидан хабар олганлар холос.

Кескен ариқдан хонадон ер тўласига сув сизиб кириши борган сари тезлашмоқда. Бу оилага зудлик билан амалий ёрдам бериш лозим.

Мутасадди ташкилотлардан ёрдам келгунича оила авария ҳолатида жон ховучлаб яшашга мажбурдирлар.

Яхшилар кўмагига муҳтожлар, сийлайи раҳим қилиб бу оилага имкони борлар ёрдам берайлик.

Ризаев Холид шу оилада ёлғиз давлат ишида ишлайди экан.
+998885396065

——-

Отабек (жарроҳ), шаҳрингизда шундай жойлар бор экан-а, каминани ўша куни бир айлантириб ҳам келмабсиз!..

@jurnalistuz
11.4K views16:37
Ochish/sharhlash
2023-04-30 19:09:57
Германияда мусулмон оила фарзандига ЛГБТ жирканч иш эканлигини уқтиргани учун ота-оналикдан маҳрум қилиняпти...

Кимдир ғарб орзусида юрган бўлса, ўзи учун тўғри хулоса чиқариб олади деган умиддаман. Биз ғарбга кетиш эмас, унинг илғор натижаларини ўзимизга олиб келиш пайида бўлишимиз керак.

Хулоса ўзингиздан!

adolat kuychisi

Итдан тарқаган ҳаромилар…

@qorqmauzb
11.2K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash
2023-04-29 18:37:55
Ассалому алайкум Ҳурматли админ.
Биз молия органларида фаолият олиб борамиз.
Ҳозирда ташкилий тузилмамиз ўзгарган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги номига ўзгарган.
Шу ўйлаб ўйимга етолмайманда. Ҳар хил замонларда йилдан йилга нархлар ва бунинг билан ойлик маошларлар ҳам ошиб борган.
Биз молия органларининг ҳудудий бўлимларида ишлаймиз. Юқори турувчи валломатларнинг топшириқлари билан разрядларимиз олдинги ҳолатдаги разряддан ҳам пасайиб, ойликлар тушиб кетди.
Нима қилишга ҳам ҳайронмиз, юқоридагиларга эътироз қилсангиз ёмон кўринасиз.
Ваҳоланки, 2022 йил 14 февралда Қарор қабул қилинган. Унга кўра тариф коефитциентига 1,5 баробар кўтарилган ҳолда қўлланилади дейилган. Лекин ҳозирда разрядлар ҳам, тариф коефитциентлари ҳам пасайган ҳолатда тўланмоқда.
Ушбу масала бўйича бутун молия тизими бўйича муаммо бўляпти. Кўплаб ишдан кетишлар содир бўлмоқда.
Қарор ҳали бекор қилинмаган. Қарор ижросини таъминланмаяпти.
Назорат қилувчилар қаерга қарамоқда.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@qorqmauzb
12.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-04-29 18:32:59
Давлатобод туман прократураси нега тадбиркорни ноҳақ ҳибсда сақламоқда?
Наманган вилояти.

@qorqmauzb
10.7K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash