Get Mystery Box with random crypto!

Қойил. Навоий вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи М | Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!

Қойил. Навоий вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Малика Мамадиёрова оғир шароитда қолган аёллар мурожаатини икки энлик хат билан гумдон қилишга ўрганган. Зўрда битта хат ва мурожаат ҳал...Минг эшикка кириб бош урасизми, фойдаси йўқ. Нега ишлайди шунақа раҳбарлар. Камига шу хати билан вилоят ҳокиминиям алдайди, булар...Ҳақиқат қани?

Шахсан мурожаатим ўрганилмай, ёрдамчи Ҳилола Қодирова ва шаҳар ҳокими ёрдамчиси Шоира Ғайбуллаевалар уйимга келиб аҳволни кўрган бўлсада, хатда умуман нотўғри маълумот киритган. Биринчидан ман ҳеч қачон субсидия билан машинка олмаганман, аксинча кредитга тиқиб қўйишган. Қарздорлигим туфайли банк судга берган. Иккинчидан, битта эмас, икки фарзандим ногирон. Учинчидан турмуш ўртоғим вафот этган, ёлғиз аёллигим киритилмаган. Ишсизман, учта машинка кредитга олингани билан ишлаш учун жой йўқ. Икки нафар ногирон бола билан уйдан чиқолмайман. Қандай яшаш мумкин? Камбағалликни қисқартиришнинг йўли шуми?

Мурожаатим шуки, яшаётган уйим иккинчи қаватда жойлашган. Ўғилларимга қараб уйда тикувчилик қилмоқчи эдим. Коттежда яшаётганим боис ҳовлида менга тегишли бир ярим сотих ер бор. Уй қуриш учун молиявий ёрдам сўраган эдим...Афсуски раҳбарлар ўзини кар ва кўрга солмоқда. Референдумдан кейин ҳокимни ўзи келади дейишганди, энди ҳайит ўтди-да, энди кимам эшитарди биздек фақирларнинг мурожаатини...

Мана шу зинадан 25 ешлик етокда Углимни тушуриб чикараман шунга болага шароит яратиш ниятида ишларим учун битта тикиш килишга хона ва углим тупадан тушолмай кийналганлиги учун узим кийналиб кутариб олиб тушишга кийналганим сабаб боламга бир хонача куриб беришлари сурагандим бу жавоб хатларида булар киритилмаган афсус.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@qorqmauzb