2023-01-13 07:56:24
Қоровулбозор тумани аҳолиси диққатига !
Барчамизга яхши маълумки, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида аҳолининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи ҳам кескин ортади. Бундай пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийинлашади.
Сўнги кунларда кузатилаётган аномал совуқ аҳоли хонадонларидаги газ босими билан бир қаторда электр энергияси узлуксизлигига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Бундай вазиятда энергия ресурсларини ишлаб чиқариш қанчалик оширилмасин, агар унинг сарфланиши тартибга солинмаса, совуқ об-ҳаво шароитида ортиб бораётган талабни қондириш жуда мушкул бўлади.
Шу муносабат билан туманимизда ҳам аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳоли хонадонларига газ босимининг бир меъёрда етиб боришини таъминлаш мақсадида
умумий овқатланиш шохобчалари ва ишлаб чиқариш ташкилотларига аномал совуқ ҳаво ҳарорати ўтиб кетгунига қадар табиий газни етказиб бериш тўхтатилди.
Шунингдек, вилоятимиздаги барча
АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) лари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.
Шу муносабат билан
АИ-80 маркали бензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажми оширилиб туманимиздаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида ушбу маркали бензиннинг ҳар
бир литри 5700 сўмдан сотилиши йўлга қўйилди.
Катта аварияларни олдини олиш учун эса электр энергияси таъминотида тасдиқланган график асосида чекловлар жорий этилмоқда.
Ўз навбатида тумандошларимиздан ҳам мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни, хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозлар ва чироқларни ўчириб қўйишни, шу орқали электр энергиясида кузатилаётган узилишларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз.
@qorovulbozor24
201 viewsedited 04:56