Get Mystery Box with random crypto!

qoraxabarlar_kanali

Telegram kanalining logotibi qoraxabarlar_kanali — qoraxabarlar_kanali Q
Telegram kanalining logotibi qoraxabarlar_kanali — qoraxabarlar_kanali
Kanal manzili: @qoraxabarlar_kanali
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва шошилинч хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: 👉

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-01-10 12:00:51
#Тезкор #Диққат
РАСМАН: 2023 йил 11 январдан бошлаб университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилибди.

Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.

Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
473 views09:00
Ochish/sharhlash
2023-01-09 18:27:58
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 10 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.     

1 АҚШ доллари -15,26 сўм тушди — 11 284,75 сўм;    

1 Евро курси +14,22 сўм ошди — 12 044,21 сўм

1 Россия рубли +6,24 сўм ошди — 162,10 сўм.    

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
195 views15:27
Ochish/sharhlash
2023-01-09 18:26:36
#Диққат

Аномал совуқ кунларида барча тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Ўзбекистонда кутилаётган аномал совуқ кунларида республикадаги барча тиббиёт муассасаларининг узлуксиз ва барқарор ишлаши таъминланади.

Шунингдек, электр таъминотида узилишларни олдини олиш мақсадида шифохоналар учун 436 та қўшимча дизель генератори харид қилинди.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасасида генератор ишламай қолса, зудлик билан муаммони бартараф этиш мақсадида барча вилоятларда узлуксиз хизмат кўрсатувчи навбатчи генераторлар ташкил қилинди.

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
185 views15:26
Ochish/sharhlash
2023-01-09 13:55:35
Кўкатларни сувнинг ўзида ювмай, балки уни шўр сувда 5 дақиқага қолдиринг.

Натижани эса видеодан кўришингиз мумкин.

Фойдали видеони яқинларга ҳам улашинг!

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
302 views10:55
Ochish/sharhlash
2023-01-09 06:40:12 Ўзбегим
(ўхшатма)

Электрдир неча йиллар ичра гумдон, ўзбегим,
Газ деган нимарса эрса энди армон, ўзбегим.

Сўйласин "Ахборот"у, сўйласин "Халқнинг сўзи",
"УзА", "Жаҳон"нинг ёзгани – бари ёлғон, ўзбегим.

Дукчи Эшон, Мангуберди ҳам Темур авлодидан,
Ёки аслинг балки чумчуқ, балки қуён, ўзбегим?

Аллаким елкангда гўё бўғма илон бўлди-ю,
Бир оила чорак аср сўрди сендан қон, ўзбегим.

Теримчилар фарёдига акс-садо берди жаҳон,
Бош кўтармай пахта тердинг, шўрлик деҳқон ўзбегим.

Менга свет бир жаҳону, менга газ ҳам бир жаҳон,
Зато юрт тинч ҳамда борку кўм-кўк осмон, ўзбегим.

Қайга борсанг, қўлда кетмон, ер чопарсан букчайиб,
Россияда номи кетган, мигрант ўғлон ўзбегим.

Бўлди пойтахтинг чароғон ўчмас электр билан,
Лекин бошқа вилоятлар бўлди зимистон, ўзбегим.

"Ўзбегим" деб бу ватанда не учун дод солмайин?
Ўзлигин унутишга халқим берди имкон, ўзбегим.

Йиғлаяпман, она юртим, бошгинамни хам қилиб,
Бор дардини ичга ютган, тилсиз қолғон ўзбегим...

Бу қасидам сенга, халқим, оқ сут-у туз ҳурмати,
Индамасдан қабул этгин, ўзбегим, жон ўзбегим.

Индамасхўжа Камгапхўжа ўғли

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
400 views03:40
Ochish/sharhlash
2023-01-09 02:36:30
Айтганим муҳайё
Қиласан зумда.
Парвона бўласан
Ҳоҳ ярим тунда.
Атай ҳам беморман
Ҳар икки кунда
БEМОРЛИК ҲАМ ЁҚАР
ЁНИМДА БЎЛСАНГ!

Фарзандларим ва менинг бахтимга ҳеч қачон касал бўлма ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ!


@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
17 views23:36
Ochish/sharhlash
2023-01-09 02:29:48
1xBet Америкада ишламайди. Бу сайтнинг асосчилари Россияда қидирувда.

Илтимос, қиморни тўхтатинг

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
20 views23:29
Ochish/sharhlash
2023-01-09 02:25:15
12 январ куни Тошкентда ҳаво -17 даража бўлиши кутилмоқда. Тоғ ҳудудларида ҳарорат -29гача пасаяди

''COSMO_CA'' миллий оператив прогностик модели 12 январь эрта тонг соат 08.00 да республиканинг жанубида ҳаво ҳарорати -12 даража, Тошкентда -17 даража, водий вилоятларт марказида -14 даража совуқ бўлишини прогноз қилмоқда. Самарқанд атрофида -15-16 даража кутилмоқда.

Тошкент ва Наманган вилояти чегарадош аҳоли истиқомат қилмайдиган баланд тоғларида  ҳарорат минимумлари -29 даража совуққача пасайиши мумкин экан.

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
19 views23:25
Ochish/sharhlash
2023-01-09 02:24:37
Фарғона вилояти Қўштeпа туманида содир бўлган ёнғин бўйича расмий муносабат.

08-январ куни соат 17:54да Қўштeпа тумани “Ўқчи” МФЙ, Ўқчи кўчасида жойлашган туман Eлeктр тармоқларига қарашли ТП-277 сонли трансфарматорнинг ички қисми ёнган.

Ёнғин-қутқарувчилар ёнғинга 18:00да етиб бориб, 18:02да ўраб олиниб, 18:08да ўчирилган.
Ёнғининг тахминий сабаби eлeктр қисмида ортиқча кучланиши. Зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жарохати олган ва жабрланганлар йўқ.

@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
18 views23:24
Ochish/sharhlash
2023-01-09 02:24:05
#Диққат
2050 йилда Марказий Осиё аҳолиси

БМТнинг прогнозларига кўра 2050 йилга келиб Марказий Осиё аҳолиси 94,2 млн кишига етади

Ўзбекистон – 41 млн;
Қозоғистон – 23 млн;
Тожикистон – 13,5 млн;
Қирғизистон – 8,1 млн;
Туркманистон – 7,8 млн.


@Qoraxabarlar_Kanali - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг
12 views23:24
Ochish/sharhlash