Get Mystery Box with random crypto!

Сўнги пайтларда ўқиш,ишлар билан бўлиб,телевизор яқинига йўлам | Қора микрофон (16 )

Сўнги пайтларда ўқиш,ишлар билан бўлиб,телевизор яқинига йўламай қўйганимга ҳам а-анча бўлибди.

    Яқинда би-ир бориб,телевизор қаршисида ўтири-иб, каналларга навбатма-навбат ўтказаётсам, "Milliy tv" да “Millar” бўлаётган экан. Воҳ! Анча ўсиш,ўзгариш бўлиб кетибди-йей! Доим информатсион дастурда интиқиб, мен кутадиган нарса бу - мухбирнинг воқеликка  "ёрворейшн" тарзда "Stand up" ёндашуви ҳисобланади.

Манови опа ҳам "ёрворейшн мухбирлар" туркумидан жой олибди! Ўзимизданакан! Ин Шаа Аллох, тез орада  Жиззахлик "медиачилар" яна биттага кўпаяди,насиб!

Видеодаги ҳолатга нисбатан қисқаса фикрим: Ҳайдовчилик гувоҳномасини бераётганда чиндан ҳам авто имтиҳондан ўтганларга "права" тутқазиш керак!

ЙХХБдаги коррупсиядаям анча гап бор. "Учар"ларга жиноий жавобгарликни кучайтириб,ойнани се-кин тушириб: - мано телефонга бир ало деворинг,камандир! - дейдиган "качок"ларга ҳамда вояга етмаган "учувчи"ларга
қимматроқ "жазо совғаси" жорий қилсак,йўлдаги ўлим кескин камаярди,менимча!

Саҳифамизга обуна бўлинг!