Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 'Опен бюджетга овоз беринг' тугагач, Россияда 'Фу | Қора микрофон (16 )

Ўзбекистонда "Опен бюджетга овоз беринг" тугагач, Россияда "Фуқаролигимизни олинг" бошланди!

Хабарингиз бор,узоқ вақтдан буён бир-бири билан зиддиятли муносабатда бўлган икки давлат Россия ва Украина ҳозирда уруш ҳаракатини бошлаган.

Уруш муносабати билан Россия Федерацияси ўз фуқаролигини олиш истагида бўлганлар учун турли таклифлар билан чиқмоқда. Пайтдан фойдаланиб,Россия фуқаролигини олиш истагида бўлганларни эса фожеали уруш кутяпти.

Бундай вазиятдан сўнг, Ўзбекистон бош прокуратураси чет элдаги ўзбекистонлик фуқароларни огоҳлантириб, -
"Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полисия, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади - дея хабар берди!

Савол: Ҳозирда Россиядан Ўзбекистонга қайтиш мумкинми?

- Ҳа,мумкин. Россиядан қайтиш учун чегаралар ёпилмаган ва чекловлар мавжуд емас.

Россиядаман, фуқаролик тўғрисида менга таьқиқлар бўлса,мен қаерга мурожаат этишим мумкин?

- Бу каби тақиқлар кузатилган тақдирда,сизга зудлик билан ўша давлатдаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат этиш сўралади.

Унутманг,қонунни билмаслик жиноий жавобгарликдан озод этилишга сабаб бўлолмайди!

Тайёрлади: Маьруф Хўжа Абдураззоқов
(https://t.me/Marufxoja_blog)