Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.49K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 156

2022-10-03 14:27:00 https://uza.uz/posts/tadbirkorlik-subektlarining-eksport-salohiyatini-yanada-kengaytirish-chora-tadbirlari-togrisida_412395
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
2.6K views11:27
Ochish/sharhlash
2022-10-03 13:46:24
Фейк хабарларга ишонманг

Интернетда Россия Федерацияси ИИВнинг сохта буйруғига таяниб, Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши, агар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки уларнинг ишлашга рухсатномалари бекор бўлиб, депортация қилиниши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу буйруқнинг сохталигини тасдиқлаб, унга ишонмасликка чақирди.
2.9K viewsedited  10:46
Ochish/sharhlash
2022-10-03 13:14:48
Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

По приглашению венгерской стороны, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в Венгрию с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.7K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:30:27
Ҳокимлик Ахборот хизматининг доимий ижодий ҳамкори, 19-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич ташкилот етакчиси Ш. Тўхтаева яратилган туман рамзи ҳақида ёзган шеърини йўллади.


ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ РАМЗИ

Ватан учун беринг жон, қалқон бўлинг юрт учун,
Униб-ўсган чаманга чин муҳаббат улашинг.
Яратиб янги имкон, кўкка бўй чўзган бугун
Янги Қизилтепанинг рамзи билан танишинг.

Сарғиш рангли "i" ҳарфи — Ўртачўлдаги чўллар,
Серқуёш заминдаги бепоён кенг кенгликлар
Ҳамда яна бир маъно, янги обод манзиллар,
Инновацион туман еканлигин англатар.

Очиқ кўк рангли чизиқ — Тўдакўлнинг тимсоли,
Мовий кўл ва чексизлик, осуда қалб мисоли.
Aқл чархидир шахмат, унадаги от белгиси
Халқаро шахмат мактаб бунёдлик арафаси.

Яшил ранг бу — яшилик, кўркам боғу-роғлардир,
Қўнғир, оч кўк бирлашиб, бош ҳарф ҳосил қилгандир.
Турли рангдаги баланд биноларнинг сурати,
Янги тараққиётнинг юксалишнинг фурсати.

Йўл тасвири — халқаро ўтган йўлни билдирар,
Равон бўлсин, оқ бўлсин борадиган манзиллар.
Инсонлари бағрикенг меҳмондўст, меҳнатсевар
Янги Қизилтепага хуш келибсиз меҳмонлар!
3.5K views09:30
Ochish/sharhlash
2022-10-03 11:33:42
Синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлиги учун мактаб ўқитувчисига қанча тўланади?

http://idum.uz/uz/archives/17020

———

Сколько платят учителям школ за классное руководство и проверку тетрадей?

http://idum.uz/ru/archives/17020
4.1K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2022-10-03 10:11:22 QIZILTEPA TUMAN DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI BOSHLIG‘I D. MURODOVNING 2022-YIL SENTABR OYI YAKUNI BO‘YICHA HISOBOTI VA TADBIRKORLARGA MUROJAATI
4.4K views07:11
Ochish/sharhlash
2022-10-03 09:17:04
#ogohlik

Navoiy viloyati IIB JXX YHXB barcha harakat ishtirokchilarini paxta yig‘im-terim mavsumida harakatlanish xavfsizligi qoidalariga qat'iy rioya qilishga chaqiradi!

https://t.me/Navoiy_YHXB
4.0K views06:17
Ochish/sharhlash
2022-10-03 07:55:56
Хабарингиз бор, 1-2 октябрь кунлари туманимиздаги пахта далаларида "Хирмонга ҳисса қўшаман!" шиори остидаги пахта терими ўтказилди. Унда фидойи, юрт тақдирига бефарқ бўлмаган кўплаб тумандошларимиз фаол иштирок этишди ва хирмоннинг юксалишида ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшишди.

Туман Маданият бўлими ходимлари эса теримчиларга хуш кайфият улашиш мақсадида турли далаларда концерт дастурларини намойиш этишди.
4.9K views04:55
Ochish/sharhlash
2022-10-02 17:36:50 ФАРЗАНДЛАРИНИНГ РАҚСИ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЪМУРИЙ ЖАРИМА НОҚОНУНИЙ ВА У БEКОР ҚИЛИНДИ!

Кармана тумани касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида байрамга тайёргарлик жараёнида вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақсга тушгани видеоси тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур видеоролик юзасидан Навоий вилоят адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади (МЖтК, 10-модда).

Шунингдек, МЖтКнинг 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши белгиланган тартибда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеороликдаги ҳатти-ҳаракатлар, хусусан, алоҳида бир ҳолатда қизлар даврасида рақс тушилиши “ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги” деб нотўғри ҳуқуқий квалификация қилинган, яъни мазкур ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд эмас.

Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақс услублари Ўзбекистон жамиятидаги умумтарқалган маънавий қадриятларга тўла мос келмаслиги мумкин, лекин инсонларнинг аҳлоқий ўлчамлари ва қарашлари қонунлар билан белгиланган нормалардан нотўғри фойдаланишга, айниқса жавобгарликка тортишга олиб келмаслиги лозим.

Қайси ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун жавобгарлик келиб чиқиши, қонунларда аниқ белгилаб қўйилган.

Шу асосга кўра, қўлланилган жарима бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида” қонунига асосан:

– боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади (4-модда);

– ҳар бир бола эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига, ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга (10-модда).

Халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос келувчи ушбу қонунда белгиланган кафолатлар ҳар бир бола учун мактаб ҳудуди бўладими, шахсий уй-жой бўладими, ҳар қандай ҳолатда таъминланиши шарт.

Бундан ташқари, ота-оналарнинг баён этишига кўра, лавҳа расмий манбалар ва марказий телеканаллар орқали ёритилиш жараёнида мактаб ўқувчилари ҳамда ота-оналар интервью бериш юзасидан босим остида қолган.

Натижада, вояга етмаган болалар ўз тенгдошлари, мактаб маъмурияти, ота-оналари ва кенг жамоатчилик олдида сазойи қилинган.

Ушбу номақбул ҳаракатлар вояга етмаганларнинг соғлиги ва саломатлигига, руҳий барқарорлигига ўта жиддий таъсир қилган ва уларнинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирланишига олиб келган.

Энг асосийси вояга етмаганларга нисбатан бундай ҳаракатлар ноқонунийдир.

Юқоридаги қонунга асосан, бола фикрлаш эркинлиги ҳуқуқига эга (17-модда), инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тақиқланади (16-модда).

Шунингдек, мазкур масалада баъзи бир ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳамда телевидение орқали берилган интервьюларда мактаб маъмурияти раҳбари ва айрим ўқитувчиларига нисбатан “ҳайфсан” ва “жарима” интизомий жазо чораси қўлланилганлиги ва улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги баён этилган.

Ушбу ҳолат ҳам адлия органлари томонидан ўрганилганда мактабнинг ҳеч бир ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги маълум бўлди.

Шу ўринда адлия органлари тарбия ва ахлоқ, халқимизнинг маънавий қадриятлари, ушбу қадриятларга мос равишда келажак авлодни тарбиялаш шубҳасиз, жамиятимизнинг муҳим бўғини эканлигини тўлиқ эътироф этади, шу билан бирга ахлоқий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқ нормаларининг асоссиз қўлланилиши ва бу орқали шахсларнинг Конституция ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларига дахл этиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтади.

https://t.me/hudud_inform
2.8K views14:36
Ochish/sharhlash
2022-10-02 15:53:49
Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов ва Боязид Бастомий жомеъ масжиди жамоаси пахта хирмонига ҳиссасини қўшаётган опа-сингилларга китоблар улашиб дуолар қилишди.
4.1K views12:53
Ochish/sharhlash