Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.49K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 153

2022-10-05 17:01:04
15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёли куни муносабати билан Оқсоч МФЙнинг бир гурух хотин-қизлари Бухоро вилоятининг муқаддас қадамжоларида зиёратда бўлишди.
4.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 16:18:17
Туман тиббиёт бирлашмасида навбатдаги юқори технологик операция бажарилди.

Бемор бир неча йилдан буён "Ўт-тош касаллиги" билан оғриб келган, бир неча марта амбулатор даволанган. Самараси вақтинчалик бўлган.

Дорилар фойда бермагач, ТТБ га мурожаат қилган, жарроҳлар Ф. Ҳасанов ва А. Саидов бригадаси “Лапароскопик холецистэктомия” операциясини амалга оширишди, бемор дарддан фориғ бўлди.
4.2K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-10-05 15:39:33
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3.8K views12:39
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:01:45
ТАБИАТГА "У" СИФАТИДА ЭМАС, "МЕН" СИФАТИДА ҚАРАШНИ ЎРГАНИШИМИЗ ЛОЗИМ...

Ҳокимлик Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги видеони шундай деб номлашимизга етарлича асослар бор.

"Мен" сифатида қарашни бошласак, балки кўп нарса ўзгарар. Ахир ҳар биримиз ўзимизни доимо эҳтиёт қилиш учун ҳаракатдамиз-ку, ўзимиз ҳақимизда доимо ўйлаймиз-ку...
722 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:55:38
Jinoiy guruh a'zolari qidirilmoqda
Batafsil
———
Жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда
Батафсил
———
Разыскиваются члены преступной группы
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
2.2K views07:55
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:55:38
ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ОЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ушбу видеороликда вилоятимизда қизғин кечаётган пахта ҳосили йиғим-терими мавсумида кўнгилли иштирок этишни хоҳловчи фуқаролар учун яратилган шараоитлар ҳамда тўлов ҳажмлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.
2.0K views07:55
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:00:20
Ҳокимлик Ахборот хизматининг доимий ижодий ҳамкори, 19-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич ташкилот етакчиси Ш. Тўхтаева яратилган туман рамзи ҳақида ёзган шеърини йўллади.


ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ РАМЗИ

Ватан учун беринг жон, қалқон бўлинг юрт учун,
Униб-ўсган чаманга чин муҳаббат улашинг.
Яратиб янги имкон, кўкка бўй чўзган бугун
Янги Қизилтепанинг рамзи билан танишинг.

Сарғиш рангли "i" ҳарфи — Ўртачўлдаги чўллар,
Серқуёш заминдаги бепоён кенг кенгликлар
Ҳамда яна бир маъно, янги обод манзиллар,
Инновацион туман еканлигин англатар.

Очиқ кўк рангли чизиқ — Тўдакўлнинг тимсоли,
Мовий кўл ва чексизлик, осуда қалб мисоли.
Aқл чархидир шахмат, унадаги от белгиси
Халқаро шахмат мактаб бунёдлик арафаси.

Яшил ранг бу — яшилик, кўркам боғу-роғлардир,
Қўнғир, оч кўк бирлашиб, бош ҳарф ҳосил қилгандир.
Турли рангдаги баланд биноларнинг сурати,
Янги тараққиётнинг юксалишнинг фурсати.

Йўл тасвири — халқаро ўтган йўлни билдирар,
Равон бўлсин, оқ бўлсин борадиган манзиллар.
Инсонлари бағрикенг меҳмондўст, меҳнатсевар
Янги Қизилтепага хуш келибсиз меҳмонлар!
2.5K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-10-05 09:17:48
ТЕРИМЧИЛАР ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ҚИЛИШЯПТИ. ҲОКИМ УЛАРГА СОВҒАЛАР УЛАШДИ

Қизилтепа тумани ҳокими бугун ҳам пахта далаларини айланиб, терим жараёни билан танишмоқда. Бугунги манзиллардан бири "Ўртачўл юлдузи-2018" фермер хўжалиги далалари бўлди.

Ушбу хўжалик далаларида иккинчи терим давом этмоқда ва ҳосил мўл. Оппоқ рангга бурканган далаларда теримда иштирок этаётган бир гуруҳ фаол теримчилар суҳбатлашган У. Файзиев уларга совғалар топширди, таклифларини тинглади, фермер хўжаликлари теримчиларга яратаётган шароитлар билан танишди.

Пахта мавсумида асосан ижтимоий дафтарларда турувчи тумандошларимиз ўз даромадларини ошириш мақсадида шартнома асосида иштирок этишмоқда.

Мавсумда фаол иштирок этаётган ишсиз тумандошларимиз учун терим қўшимча даромад манбаи, албатта.
2.7K views06:17
Ochish/sharhlash
2022-10-05 09:01:23
"E-AUKSION" электрон савдо платформасида Навоий вилоятидаги савдога чиқарилган мол-мулкларни доимий кузатиб боринг ҳамда шаффоф савдоларда иштирок этинг!

Айни пайтда Навоий вилоятидаги 3753 дан ортиқ Давлат мулки объектлари ҳамда активлари ва ер участкалари электрон савдо майдончаси орқали сотувга қўйилган.

31 та Давлат активлари (кўриш)
338 та ижарага бериладиган давлат мулклари (кўриш)
74 та кўчмас мулклар (кўриш)
60 та автотранспорт воситалари (кўриш)
67 та дехқон хўжалигига мўлжалланган ерлар (кўриш)
1238 та тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун ерлар (кўриш)
2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ерлар (кўриш)
55 та Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (кўриш)
78 та Махсус техникалар (куриш)
2 та дарё ўзанларини тозалаш (каръер) (кўриш)
22 та бошқа турдаги мулклар (кўриш)
1675 та кўчма савдо дўконлари (кўриш)
18 та ташқи рекламма объектлари (кўриш)
2.7K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 08:01:04
Туман Маданият бўлими ходимлари теримчиларга хуш кайфият улашиш мақсадида турли далаларда концерт дастурларини намойиш этишда давом этмоқдалар.

Навбатдаги тадбирлар Сарой МФЙ ҳудудидаги "Акмал-Амирбек" фермер хўжалиги далаларидаги пахта теримида қатнашаётган теримчилар учун ўтказилди.
3.2K views05:01
Ochish/sharhlash