Get Mystery Box with random crypto!

Qaynonalik | Кайноналик

Telegram kanalining logotibi qaynonalik — Qaynonalik | Кайноналик Q
Telegram kanalining logotibi qaynonalik — Qaynonalik | Кайноналик
Kanal manzili: @qaynonalik
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 597
Kanalning ta’rifi

@Sohiba_Davronbekovna ning
Кайнона ва Келин муносабати,
Кайнона маслахатлари мавзусидаги
@qaynonalik канали.
📅19.05.2019 da ochilgan.
Бизга Хат юбориш учун: @Sohiba_Davronbekovna
Реклама @johny_uz
Уйдаги бекалар учун 2-чи каналимиз:

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-10-24 09:50:25 ​​ Аёлни эзозланг…
(эркаклар албатта ўқинглар)

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аёлни (онангиз, рафиқангиз, қизингиз ёки синглингиз) йиғлаётганини кўрсангиз, пешонасидан ўпиб, уни жуда ҳам қаттиқ яхши кўришингизни айтинг. Аёлни жудаям ҳунук холатида кўрсангиз ҳам унга «сен жуда ҳам гўзалсан» деб айтинг. Агарда сиздан ғазабланганини кўрсангиз, уни меҳр билан маҳкам бағрингизга босинг. Агарда жим бўлиб, бирон бир сўз айтмай юрса, ундан муаммонинг сабабини сўранг. Агарда сизга эътибор қилми қўйса, сиз унга ғамҳўрлик қилинг. Агарда сизни рашк қилса, демак у сиз ўйлаганингиздан ҳам қаттиқроқ сизни севади. Агарда сиздан йироқлашмоқчи бўлса, унинг бу фикрига рози бўлманг. Чунки аёл… Агар аёл қуш бўлиб яралтилганида эди, у ТОВУС бўлган бўлар эди. Агарда аёл ҳайвон бўлиб яратилганида эди, у ОҲУ бўлган бўлар эди. Агарда аёл ҳашарот этиб яратилганида эди у «КАПАЛАК» бўлган бўлур эди. Лекин у … башар (инсон) бўлиб яратилди. Ва у… суюкли ёр, севимли рафиқа ва ажойиб, меҳрибон она бўлди. Ва у эркак учун ер юзидаги энг гўзал неъматдир. Агарда аёл буюк бир нарса (яъни шунчалар ҳурматга сазовор) бўлмаганида эди, Аллоҳ таоло Ҳурларни мўъминларга мукофот қилиб бермаган бўлар эди. Кун ҳикмати Аёлни ҳурмат қилишинг заифлигингни англатмайди, балки чин эркаклигингни билдиради.

@qaynonalik
7.5K viewsjohny_uz, 06:50
Ochish/sharhlash
2021-10-10 14:58:19
​​Vaqt qadri.
1 yilning qadrini bilmoqchi bo'lsang oliygohga kirolmagan abiturientdan so'ra.
1 oyning qadrini bilmoqchi bo'lsang erta ko'zi yorgan onadan so'ra.
1 haftaning qadrini bilmoqchi bol'sang gazeta muharriridan so'ra
1 soatning qadrini sevgilisini kutayotgan oshiqdan bilib ol.
1 daqiqaning qadrini poezdga kech qolgan yo'lovchidan so'ra
1 soniyaning qadrini avtohalokatda yaqinini yo'qotgan odamdan so'ra.
Chorak soniya qadrini Olimpiya o'yinlarida kumush medalni qo'lga kiritgan g'olibdan so'ra.
Soat millari to'xtamay davom etmoqda. Shuning uchun hayotingizdagi har lahzaning qadriga yetib, Sizga berilgan bebaho va qaytib kelmas onlarni behudaga sarflamang.

@Qaynonalik
7.8K viewsjohny_uz, 11:58
Ochish/sharhlash
2021-09-27 11:33:34 Хомиладор аёларнинг инжиклиги ёхуд мани тентак килаёзган хотиним... Дастлаб хотинимни хеч нимага
зориқтирмасдан, ўзимдан
мингдан-минг розилик рухида
боқишга қарор қилдим ва
бироз уддаладим хам. Лекин
бир кунмас-бир кун белим
синишини кўнглим сезганди.
Ахир, бутун атрофига
қопқонлар қўйилган киши вақт-
соати келиб, барибир илинади-
да!
- Нос чекишни ташланг,
туфлашингизни кўриб, кўнглим
айниб кетаяпти, - деди хотиним
бир куни.
Кўнгил айниши, бу - яхшилик аломати. Яъни у хомиладор! Жуда хурсанд бўлдим. Шу хурсандчилик шарофатига носни ташладим.
-Розимисан? - сўрадим ундан.
-Ташлаганингиз рост бўлсин,
минг бор розиман.
-Лекин ўрнига сигарета чекаяпман. Сигарета носга қараганда «культурний»!
У қовоғини уйди.
Билдимки, дарров норозилик
туйғуси жунбушга келди.
Айтганимдек, бир хафтадан
сўнг деди:
-Қанча пул йўқ қилдингиз?
-Қаерга қанча йўқ қилибман? - илк бор пешанам тиришди.
-Сигаретага! Хар куни
беш-олтита, хафтасига икки
қути, бир ойда саккиз, бир
йилда…
-Бўлди-бўлди, ташладим чекишни!
-Рахмат.
-Никотин болага хам таъсир
қилади!..
-А?! - севинчимдан шифт бўйи сакрадим.
У хомиладор эди. Боламга хавф
солар экан, кечганим бўлсин шу
сигаретадан! Хар куни
«донабай» сотиб олиб,
пулимнинг хам баракаси
учаётган эди. Қолаверса,
эътибор берсангиз, кўчадаги
олибсотарлар сигаретани
доналаб сотганда хеч қандай
қўлқопсиз, яланғоч қўл билан
айнан фильтридан ушлаб олиб
беради. Ювилмаган қўлидан
сигарета чеккандан чекмаган
минг марта маъқул. Ўзимдан
хам, хотинимдан хам мамнун
эдим. Чунки ароқни хам
ташлатиб, бошоғриқлардан
халос этди. Хотинимдан
мингдан-минг эмас,
миллиондан-миллион рози
бўлдим. Ичмайман, чекмайман,
ишдан ўз вақтида қайтаман,
соғломман, маошим хам
рисоладагидек. Бироқ…
-Нега аввалдигдек хушчақчақ
эмассиз? - сўраб қолди бир
куни. - Кимнидир ўйлаб
юрганга ўхшайсиз.
-Ичиш-чекишни ташлаб, энди-энди соғлом хаётга мослашаяпман, - дедим. - Авваллари кайфда турли шўхликлар қилган бўлсам
қилгандирман!
Хотин кўнармиди. Икки оёғини бир калишга тиқиб олгач, эртасига ишдан тиржайиб қайтдим.
Телевизорда «Янгиликлар»
дастури бўлаётган экан,
кўрсатув мусиқасига рақсга
тушиб, қўшиқ хам хиргойи қила
бошладим. Нақ бошимда ўқлов
синаёзди-я!
-Тинчликми? Биронтасини севиб
қолдингизми?! Сиз бекорга
бунчалик севинмайсиз!
-Уф, нима қилай унда, айт, нима
қилай?!
-Эркак деган сал жиддийроқ бўлади. Кўрган одам жинни-пинни, дейди-ку!..
Хақиқатан, бу гапда хам жон
бор эди. Бу хаётда жиддий
бўлмасангиз, ит хам, бит хам
ўзини сизга тенг деб ўйлаб,
шунга яраша муомала қилади,
обрў орттиролмайсиз.
Жиддийликка муккасидан
кетдим. Тўйларда, туғилган
кунларда ўйнамай қўйдим.
«Мазанг йўқми?» деганларга,
«мазам-ку бор, афсус, энди
жиддий бўлишим керак», деб
жавоб бердим. Хотиним эса кўп
ўтмай қулоғимни қоқиб қўлимга
берди:
-Тўйдим! Хаёт зерикарли! На севги бор, на романтика! Бу кишим нуқул хайкалга ўхшаб ўтиради. Юрак-қалб борми ўзи сизда.
Ана шундай гаплар азизларим...


@qaynonalik
8.3K viewsSohiba Davronbekovna, 08:33
Ochish/sharhlash
2021-09-23 08:55:54 «Қизига жони ачиган келинини қарғайди», деган мақол ҳам бор. Бахт ва фароғат чўғлари устига кул тортмай, эримникида иззат ва ҳурмат кўрай, ҳаётим осойишта ўтсин, десангиз, юқоридаги ана шу панду насиҳатларни қулоққа олиб, бугунданоқ бажаришга киришинг. Эҳтимол, сиздан кўнгли совиб, бошини қаёққа уришни билмай юрган эрингиз учун бахт-иқбол эшикларини яна очиб бераётган бўларсиз?! Эҳтимол, келиндан ёлчимадим, дея хафсаласи пир бўлаётган қайнонангизнинг қалбида умид шулъаларини учқунлантириб юборарсиз?! Аллоҳ таоло қайнона ва келин - икковингизнинг юлдузингизни бир-бирингизга иссиқ кўрсатсин, қалбингизга меҳрмуҳаббат, ишонч, оқибат уруғларини сепиб, ризқлантирсин!

@qaynonalik
8.1K views05:55
Ochish/sharhlash
2021-09-23 08:55:54 КEЛИНЛАРГА ЎН МАСЛАҲАТ

Қайнонангиз она бўлгани, ёши улуғлиги, тажрибаси катталиги, сиздан донороқ, тадбирлироқ бўлгани учун ҳам унинг иззат-ҳурматини жойига қўйинг. Ўзингизни асло катта тутманг, итоатсизлик кўрсатманг. Чунки онанинг ўғлидаги ҳақлари бисёр. Бир киши Абу Дардонинг (р.а.) ҳузурига келиб: «Онам хотинимни талоқ этишимни талаб этяпти», деди. Абу Дардо унга бундай жавоб қилди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Она жаннатнинг ўртасидаги бир эшик. Хоҳласанг, ўша эшикни бой бер, хоҳласанг, сақлаб қол», деб айтганлар».

Рўзғорнинг бор-йўғига чидамли, сабрли, қаноатли бўлишга ўрганинг, айтганингиз бўлмай қолса, жанжал кўтаришни одат қилманг. Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳҳаралари Оиша онамизнинг гапларини эсланг: «Муҳаммад (с.а.в.) хонадонидагилар Мадинага келгандан то ул зот вафот қилгунларига қадар ҳам лоақал уч кеча тўйиб буғдой нони ейишмаган. Расулуллоҳ хонадонидагилар бир кунда икки маҳал таом емагандирлар. Биз бир ойда бир марта бўлса ҳам, ўчоққа ўт ёқолмас эдик, агар аҳёнда ҳадя қилинадиган озроқ гўштни ҳисобга олмасак, ейишимиз нуқул хурмо, ичишимиз сув эди».

Ота-онангизга гап ташиб боришга, уйдаги сирларни кўчага чиқаришга одат қилманг. Бу билан қудалар ўртасидаги ҳурмат-оқибатни барбод қиласиз, турмушингизга совуқлик тушириб, эрингиз хонадонига хиёнат қилган бўласиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, чақимчилик билан уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлғай», дейди. Ҳузайфадан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганлар.

Нима иш қилмоқчи бўлсангиз, қайнона билан маслаҳатлашинг, маблағингизни қайнона билан келишиб харжланг, тежамкор бўлинг. Чунки у рўзғорнинг паст-баландини, оила сарфиётини, қаттиққуруқни сизга қараганда яхшироқ билади. Ўзбошимчалик, итоатсизлик, пала-партишлик ўртадаги муҳаббатни барбод қилади.

Тилингизга эҳтиёт бўлинг, ёлғон сўзлашга ўрганманг. Катталарнинг иззат-нафсига тегадиган ботил сўзлар билан тилозорлик қилманг. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одамларни юзлари билан дўзахга ташланишларига фақат тиллари сабаб бўлади!» деганлар. Бир марта ёлғон гапириш билан бир умрга ишончдан чиқиб қолишингиз мумкин.

Ота-онангизни соғиниб уйингизга ёки бирор маъракага бормоқчи бўлсангиз, аввал қайнонангиздан (қайнотангиздан), сўнгра эрингиздан ижозат сўранг. Бу билан катталарни ҳурмат қилган, уларнинг кўнглини топган бўласиз. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ота-онага итоат этмоқни намозни вақтида ўқишдан кейинги Аллоҳ таолога энг маҳбуб (севикли) амал, деб ҳисоблаганлар.

Бирор ножўя иш қилиб қўйсангиз ёки қайнонангизнинг бирор топшириғини бажармаган бўлсангиз, дарров узр сўрашга одатланинг. Халқимизда «Эгилган бошни қилич кесмайди», деган нақл бор. Кечирим сўраш билан обрўингиз тушиб, мартабангиз пасайиб қолмайди. Аксинча, янада ардоқлироқ, суюклироқ бўласиз.

Қайнонанинг хизматидан асло бўйин товламанг. Чунки кўп ҳолларда жанжал-можаролар ана шу «қилди-қилмади»лардан келиб чиқади. Ахир сиз ёшсиз, ғайратингиз жойида, хизмат қилиш билан бирор жойингиз камайиб қолмайди. Бир саҳоба Пайғамбар алайҳиссаломдан «Эй Расулуллоҳ, менинг касалманд онам бор, уни ўзим овқатлантираман, сув ичираман, таҳорат қилдириб қўяман, орқамда опичлаб юраман, ҳаққини тўла адо қилибманми?» деб сўраганида, Расулуллоҳ: «Йўқ, юздан бирини адо этибсан, холос», деган эканлар.

Қайнона кўз ўнгида эрингиз билан асло апоқ-чапоқ бўлиб кўринманг. Ўғлининг сизнинг пинжингизга кириб кетаётганини сезса, «Болам иккита бўлди», деб қувонган она ўзини камситилган ҳис этади, бу унга оғир ботади. Бунинг «сабабчиси» бўлган, ўғлини «оғдириб олган» келинини ёқтирмай қолади.

10. Хонадондаги қайнсингилларингиз, овсинларингиз билан аҳил бўлишга, уларнинг кўнглини топишга ҳаракат қилинг. Қайнонага ёқишни ўйласангизу, аммо унинг суюкли қизларига, сиздан олдин келиб қадрдонлашиб қолган келинларига нописанд муомалада бўлсангиз, мақсадга эришармикансиз? Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари бор: «Одам фарзанди учун намоз, муросасозлик ва хушхулқликдан афзал иш йўқдир».
8.5K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2021-09-23 08:54:13 ҚАЙНОНАЛАРГА ЎН МАСЛАҲАТ

Келинингизни ўз болангиздан устун кўриб «қизим-қизим»лаб меҳр кўрсатинг, уй-рўзғор ишларини эринмай ўргатинг, айбу хатоларини яширинг. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Ким бу дунёда қийналган бир мусулмоннинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади, кимки бу дунёда бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг айбини яширади», деганлар.

Келин билан ўғлингизнинг муносабатлари биринчи кунданоқ самимий бўлишига ҳаракат қилинг. Келинга ўғилни, ўғилга келинни мақтанг, асло шикоят қила кўрманг. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизларнинг яхшиларингиз - хушхулқли, ширин суҳбатлиларингиздир», деб уқтирганлар.

Фарзандларингиз олдида келиннинг шаъни ва обрўсини кўтаришга ҳаракат қилинг, чунки оилада бошқаларнинг келинга муомаласи сизга қараб бўлади. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимки ёши кичикларимизга раҳмдил бўлмаса ва катталаримизнинг қадр-қиммати ва ҳаққини билмаса, у одам бизнинг қавмдан эмас», деганлар.

Эр-хотин ғижиллашиб ёки уришиб қолса, сиз келиннинг тарафини олинг. Чунки ўғил ўзингизники гапингиз ботмайди, аксинча ўша пайтда келинга айтган бир оғиз қаттиқ гапингиз можарони кучайтиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Одамлар билан хушмуомала бўлинглар, уларга қаттиққўллик қилиб беҳаё сўзламанглар!» деб таълим берганлар.

Ёш келин ота-онасини соғиниб қолса, дарров рухсат беринг, чунки янги келинликда унинг бошқа хонадонга кўникиши, яқинларидан узилиб қолиши анча қийин кечади. Кейинчалик ўзидан ортиб кўпда боравермайди. Жаноби Расулуллоҳдан «Ким меҳрибонлик қилмас экан, меҳрибонлик кўрмагайдир!» деган ҳадиси шариф ворид бўлган.

Келинингиз олдида бошқа келинларнинг ҳуснини, кийим ва тақинчоқларини, эпчиллиги ва эплилигини, ўзга қудаларнинг сарфу харажатларини асло мақтаманг, чунки уни камситган, озор берган бўласиз. Фақат бошқаларнинг одоби, муомаласини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Хотинларнинг баракалироғи сарф-харажатни камроқ талаб қилганидир», деганлар.

Келиннинг хизматидан, овқатидан, юриш-туришидан айб топаверманг. Ўзингиз янги келин бўлган даврларни бир эсга олинг. Айби бўлса, малол келмайдиган қилиб ўзига айтинг. Чунки олий хулқ соҳиби жаноби Расулуллоҳ ҳеч кимни юзига ёмонламас, орқасидан айбламас, айбини ахтармас эдилар.

Агар ўғлингиз хотинига совға олиб келса, «Нега менга ёки синглингга қўшиб келмадинг?» деб жанжал чиқаришга шошилманг. Балки пули етмагандир ёки фаросати! Кейинчалик буни ўзига тушунтиринг. Расули акрамнинг (с.а.в.) «Одамлар ичида хотин кишига нисбатан ҳақлироғи унинг эридир», деган ҳадисларини бир эсланг.

Қайноталар келин олиш харажатларини қилган, шунинг учун кўпинча келиннинг ёнини олиб мақтаб туришади. Бундан сиз «Демак, эрим уни яхши кўриб қолибди», деган нотўғри хулоса чиқариб жанжал кўтарманг. Бу ғирт бемаъниликдир. Жаноби Расулуллоҳнинг «Ким бировнинг ёки ўз ходимининг оиласида можаро ёки низо чиқишига сабабчи бўлса, у Ислом аҳлидан эмас», деган ҳадисларини дарров ёдга олинг.

Ҳеч қачон келиним ёмон чиқиб қолди, ўғлимни қайта уйлантираман, деб ўйламаслик керак. «Яхши сўз билан илон инидан чиқади, ёмон сўз билан қилич қинидан чиқади». Қолаверса, яна тўй қилиш учун қанча ҳаракат ва харажат керак бўлади. Ахир олий хулқ соҳиби жаноби Пайғамбаримиз бировни асло ранжитмасдилар, инсонларнинг хушхулқлиги эдилар.

Ҳа, муҳтарам онажон ва опахон, қайноналикнинг иши оғир, юмуши мушкул! Ўзга бир хонадонда, бегона бир муҳитда ўсган қизни ўз оилангиз аъзоси, ўз болангизга айланиши учун, ўғлингиз билан бахтли, саодатли ҳаёт кечириши учун сиздан анча-мунча бағрикенглик, кечиримлилик, меҳр-муҳаббат талаб қилинади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Сизлар мусулмони комил бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Мусулмони комил бўлиш учун эса бир-бирингизга муҳаббат қўймоғингиз шарт», деганлар.

@qaynonalik
8.6K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-09-23 08:51:03 Чақалоқ дунёга келишдан аввал яратгандан сўрар экан.
- Мени ёруғ дунёга юборябсану, лекин мени у ёқда ким кутиб олади? Ким қорнимни тўйғизади? Бемор бўлсам ким қошимда гиргиттон бўлади?
Яратган айтаркан:
- Сени ёруғ дунёда бир фаришта кутади. У сени қорнингни тўйғизади, бемор бўлсанг сен учун ёниб куяди, у сенга мени танитади, сени барча эзгу амалларга йўналтиради.
Чақалоқ яна сўраркан:
- Агарда мен эркалик қилиб уни дилини оғритиб қўйсамчи?
- Йўқ, у фаришта сени барча хархашаларингни эркаликка йўяди, сендан ҳеч қачон ранжимайди
- У фариштани исми нима?
- Унинг номи "ОНА".

@qaynonalik
6.9K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-09-23 08:48:58 Дуоларин бош, сўнгида исмингиз бор,
Вужудида жигар деган қисмингиз бор,
Шу инсондек жим суйгучи кимингиз бор,
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!

Буғдой босинг, сизга гуноҳ ёзилмайди,
Ҳар кун кутар,умидлари узилмайди,
Бир кўрмаса соғинчлари босилмайди,
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!

Ўз инидан учиб кетган қушдир улар,
Онангиз ҳам ҳар тун кўрар тушдир улар,
Муштипарлар, Аллоҳга ҳам ҳушдир улар,
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!

Қиз боланинг тақдири шу, палаҳмонтош,
Билмайсизда ўта оғир бундай бардош,
Битта жони қанча ўтлар ичра талош,
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!

Дўст-биродар, бола-чақа, ишдан ортиб,
Ёз, баҳорлар ўтиб кетса, қишдан ортиб,
Иккита нон қолар бўлса тишдан ортиб,
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!

Ишонгани, суянгани тоғи сизсиз,
Боғи сўлса, умид тутган боғи сизсиз,
Унутсангиз юракдаги доғи сизсиз!
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!

Камим бор деб сизга юрак ёролмас у,
Ожизадир, режалар ҳам қуролмас у,
Соғинса ҳам уйдан ортиб боролмас у,
Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар!
Бизга кушилинг

@Qaynonalik
7.0K views05:48
Ochish/sharhlash
2021-09-23 08:47:36

ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ...

1. Қуръоннинг маъноси нима?
ЎҚИШ.

2. Дастлабки тушган жойи?
Макка, Хиро ғори.

3. Дастлабки тушган куни?
Қодир туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳнинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с).

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад (С. А. В.)

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6 минг 666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан
номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
Мухаммад(с.а.в)- 4 марта, Аҳмад(с.а.в)-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо(а.с)нинг.

20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан?
Ҳадича онамиз.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Каъба!

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар-Исо(а.с) Мариям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил
фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа.

32. Энг биринчи сура.
Фотиҳа.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Мариям(а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Қуръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?Иброхим(а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид-ул-
Харам, Масжид-ул-Зирар, Масжид-ул-Набави, Масжид-ул-Акса,
Масжид-ул-Куба.

40. Номи айтилган
фаришталар.
Жаброил, Микайл, Харут, Марут

@qaynonalik
7.0K views05:47
Ochish/sharhlash
2021-09-22 12:39:03 ​​#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

# Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...



# Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...



# Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

@qaynonalik
5.6K views09:39
Ochish/sharhlash