Рустам Эгамуродов, оилавий болалар уйини ташкил қилган (Чирчиқ шаҳри):
— Оилавий болалар уйини яратиш тўғрисида 2007 йилда қарор чиққанди. Бугунги кунда аёлим билан 14 нафар чин етим болаларни тарбия қилмоқдамиз. Уларга уй-рўзғор ишларини, касб-ҳунарни ўргатиб келмоқдамиз. Мен фарзандларимнинг келажагига #befarqemasman.