— Икки нафар фарзандим бор. Ўғлим 8, қизим 5 ёшда. Ёш болаларим борлиги сабабли икки марта ишга қабул қилинмаганман. Янги Конституциямизда бу масала алоҳида киритилибди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Чунки биз каби аёллар ҳам ишлаб, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшоламиз. Ўз келажагим ва фарзандларим келажагига #befarqemasman. Барчангизни референдумда фаол иштирок этишга чақираман.