Get Mystery Box with random crypto!

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада капит | Qarshi tuman adliya bo`limi

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (ПҚ–378-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан таълим вазирликлари, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва Спорт вазирликлари ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиаллари тугатилади.
Тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ишлари ҳокимликлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.
2023 йил 1 январгача юқоридаги инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.
2023 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
2022 йил 1 декабргача Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади.
Лойиҳанинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.
2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.
2023 йил 1 январдан оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танлови мажбурий ўтказилади.
Қарорга кўра, Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
2023 йил 1 июлгача фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш учун берилган барча ҳужжатлар, қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:
• 2,967 та кўп квартирали уйлар;
• 299 та газ тақсимлаш пунктлари;
• 1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;
• 2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;
• 149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
• 6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;
• 1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);
• 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури (https://lex.uz/docs/5979130) доирасида:
• олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
• олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.