Get Mystery Box with random crypto!

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизлар бандл | Qarshi tuman adliya bo`limi

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–376-сон, 21.09.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан:
• касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади;
• олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлар ўртасида ҳар йили бир марта ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танлови ўтказилади;
• “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;
• ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилади.
Ҳар бир туман (шаҳар)да хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳузурида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда “маслаҳат соатлари” жорий этилади.
Ҳудудларда касаначилик орқали янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорликлар ўртасида “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танлови ўтказилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.
2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.
2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.
Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.
Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.