Get Mystery Box with random crypto!

𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎...

Telegram kanalining logotibi qalb_dengizim — 𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎... 𝑸
Telegram kanalining logotibi qalb_dengizim — 𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎...
Kanal manzili: @qalb_dengizim
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-04-30 20:34:08
@Qalb_Dengizim
2 views17:34
Ochish/sharhlash
2023-04-28 20:36:04
Шеър: "Аёл бўлиб туғилма - Шарқда". (Гўлноза Мўминова)
Ижро: Шарқ аёллари.

@Qalb_Dengizim
97 viewsedited  17:36
Ochish/sharhlash
2023-04-25 18:08:40
6 views15:08
Ochish/sharhlash
2023-03-24 15:20:31 Нима ўзгаради? Аллоҳ ҳаромдан топган пулингдан эҳсон қилганингдан, қилмаганинг яхши, деб турибди. Миллиардлаб олиб, минг сўм бериб, содда, гўл оламонни алдаш мумкинлигини, афсуски, сизлардан кўра улар яхши билади. Қолаверса, питирчилаётган виждонига хуморбости бўлади.

Сенга келтирган фойдаси, миллионлаб одамларга етказган зарари ҳисобиданлигини англаш учун катта калла керак эмас. Сизлар яшаётган жамият қандай билмадим. Мен яшаётган жамият шундай. Моддапараст жамиятга айланган. Пул учун виждонини, ор-номусини, иймонини сотадиган жамият. Пулдорга эгиладиган, пулдорни ҳақ деб биладиган жамият.

Шукрки, шу фбда оз миқдорда дардингни тушунадиганлар бор. Хуллас, Искандарни шоҳи бор.

@Qalb_Dengizim
2 views12:20
Ochish/sharhlash
2023-03-24 15:20:31 Биз домла билан параллель дунёларда яшасак керак. Домла жамиятни совет давридан қолган мафкурада айблабдилар. Халқ бойларни ёмон кўрар экан... Қани эдия. Қани эди ҳаммаси домла айтганларидай бўлганида. Аммо афсуски мен яшаётган жамиятда бойлар ҳукмрон.

Фикримни тушунтиришга ҳаракат қиламан:

Ҳали бирорта диний маросим, дунёвий мажлис, конференция, тўй-маракалардан бирорта ҳаромхўр, коррупционер, монополист, нолойиқ раҳбарни ҳайдалганини эшитмадим. Қайтанга бойларга ҳамма эшиклар ланг очилганини кўряпман.

Шаҳарни энг катта ароқ сотадиганини тўйига шаҳардаги ўн битта жоме масжиддан, ўнтасини бош Имом хатиблари ва саноқсиз қорилар келганида ҳайратда қолганман. Ҳатто бир домлага "домла, ахир ароқфурушку? Нега бордингиз?", деганимда "Биз шариатда яхши гумонга буюрилганмиз. Уйида турган икки туп хурмо дарахтини ҳосилини сотиб, маросим қилган, деб гумон қиламиз", деганида тахта бўлиб қолганман.

Бобом ўлганларида ўзлари чиқадиган масжидни Имоми айтилган. Бораман, деганлар Имом домла. Икки соат қолганида кела олмайдиган бўлиб қолганлар. Чунки, шаҳардаги энг катта бойни наркоман ўғли передоз бўлиб ўлган экан. Ўшаникига югуриб кетганлар Имом бува. Бу Имомларни аҳволи.

Тармоқда Салимбой, Ғофурбойлар ҳақидаги видеолар остидаги изоҳларни ўқинг. Фаришта ҳожи акалар, деб ўйлайсиз. Ваҳоланки, бутун дунёда наркотик билан шуғулланадиган "Братва" аъзоси Ғофурбой ёки Салимбойваччаларни нимасига ҳавас қилиш мумкин?

Ака-укалар бор. Беш вақт масжидда. Трамадол олиб келиб сотар эди. Катта партияда. Қўқонда кўпчилик танийди. Ўзидан сўралганида "биз дори деб олиб келамиз ва аптекаларга тарқатамиз", деган "форточка" очган. Шу ишини ҳамма билса ҳам бирорта одам советча фикрлаб нафратини изҳор қилмайди.

Бирам-бирам ҳожи акалар бор - монополист! Ҳеч ким ҳеч нима демайди. Нафратланмайди. "Сўрашмайман сен ҳаромхўр билан", демайди.

Шаҳарда бензин танқис. Ҳамма заправкалар литридан уради. Буни ҳамма билади. Саксон бензинга газолин қўшади. Ҳозирда эса тиккасига саксон бензинни "тўқсон икки", деб сотяпти. Мана шуларни эгалари ҳам шаҳарда таниқлик "фалончи ҳожи", деган одамлар. Бирортасини бирор жойдан ҳайдалганини ёки маросимларга айтилмай қолганини эшитмадим.

Каримов ўлганида уввос солиб йиғлаган халқни бойларни ёмон кўришда айблаш учун жамият ҳолидан хабарсиз бўлиш керак. Пост ёзганлар, фотиҳага борганлар, "дунё ҳувуллаб қолди", деган катта-катта блогерлар индамай, ҳеч ким сезмади, деб юрибди соллана-соллана.

Гулнорани кетидан югуриб, меморандум ёзаман, деганлар бошқа опасини кетидан югуряпти ҳозирча.

Мурод Назаровни тарафини олиб, халқни бойларни ёмон кўришда айблашди. Дарахтларни кесиб, уйлар қурган, сотган, варрагини президент админстрациясидаги акалари учириб берган монополист одамни ёмон кўриш айб бўлса, мен айбдорман.

Энди эса Ортиқҳўжаев... Вужуди монополия, коррупция, лоббизм, офшор билан шуғулланадиган одам ҳақида балладалар битиляпти. Нима эмиш: саховатли эмиш. Ёрдам қилган эмиш. Мард эмиш. Тарихда ўтган қотиллар, товламачилар, мафия бошилар ҳақида ҳам кўплаб мардлиги, жасурлиги, саховатлиги ҳақида гаплар тарқалган. Икки соат олдин у жойга ўтириш мумкин эмаслигини айтган полиция ходимини отиб ўлдирган Алкапоне "Мени юрагимда тоза ва виждонли одам яшайди", деган экан.

Масжидни қураётган устага Прадо совға қилган Зеромах ҳожиларни;

Зориқиб келган одамга уй совға қилиб, машина ҳам берган мафиябошини;

Шаҳарга уч юз минг долларга гул экиб, саховат қилган куёвларни;

Бутун бир районни газдан қарзини тўлаб берган "ҳожи оналарни" ҳам биламиз..

Шаҳарда "дастурхончи", деб ном чиқарган, кимдир қамалса, диний мотив билан олиб кирилса, иши хуржун бўлса, одам ўлдирса ўртада туриб, "СНБ" га дастурхончилик қилиб тирикчилик қиладиган ҳаромхўр масжид қуриб берди. Бутун бошли масжид ўша одамни номи билан аталади. Юқоридаги ишидан хабари йўқлар "ҳожи ака", деб эъзозлайди. Эҳсонларини, яхшиликларини айтиб юради.
2 views12:20
Ochish/sharhlash
2023-03-16 12:51:14 Aliya Temuriyzoda постлари

- Оилада атмосферани яхши ушлашга?
- Аёл!
- Қадриятларни сақлашга?
- Аёл!
- Бола парвариши ва тарбиясига?
- Аёл!
- Тинчликни сақлашга?
- Аёл!
- Ҳурмат қилишга?
- Аёл!
- Рўзғор тебратишга?
- Аёл!
- Хизмат қилишга?
- Аёл!
- Оилани сақлашга?
- Аёл!
- Бундан ташқари...
- Аёл!
- Э, бирпас жим турсангиз-чи!

Аёл, аёл, аёл! Қўйинг, эркак ҳам оилали эканини ҳис қилсин, оиласи олдидаги масъулиятини сезишни ўргансин! Кузатишларим натижасида шуни тушундимки, оиладаги эркакка тегишли масъулиятлар ҳам аёлга юкланавериши оқибатида, аёлларнинг ўзи ҳам уларни бажараверишга ўрганиб қолишипти, доим шундай бўлиши керакдек, шундай ҳисоблашяпти. Бу вазифаларни бажаришга қодир бўлмаган аёлларни маломат қилишяпти, камситишяпти. Аёлмизми, нафақат аёл бўлайлик, балки, эркаклар ҳам эркак эканини ҳис қилишига қўйиб берайлик. Улар ҳам оиланинг қурилишида, сақланиши ва ривожланишида иштирок этишсин. Ўзи қурган оиланинг аъзолари билан одамдек муомала қилишни, муносабат билдиришни ўргансин. Оила бу - «бошлиқ ва ходим» учун офис эмас, икки шахснинг биргаликда, тенгликдаги ҳиссалари ҳисобига яраладиган бутун бир дунё демакдир!

Алия Темурийзода
@Qalb_Dengizim
2 views09:51
Ochish/sharhlash
2023-03-09 13:15:52 Ўзбек хотин қизлари қўлидаги кишан ҳақида

Куни кеча "занжиримизни узайтириб беринг" дея президентга илтижо қилинган илтимосноманинг бошида имзоси турган такфирчи диний пропагандист Мубашшир 8 март арафасида хотин қизларни камситувчи иқтибос пост қўйди. Бу унинг хотин қизларни камситувчи илк пости эмас. Бу хотин душмани ва унинг кўрмуридларига шуни эслатиб қўймоқчиман. Ўзбекистон конституциясида хотин қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли деб ўқлоғидай қилиб ëзиб қўйилган. Бу нима дегани? Бу дегани нотариус¸ суд ëки умуман жамиятда бир хотиннинг гувоҳлиги бир эркакники билан бир хил деганидир. Эркаклар хотин қизларни контрол қилиб юрувчи полиция эмас деганидир. Юз балки минг йиллар давомида эркаклар жамияти хотин қизларни камситиб хўрлаб келди. Улар ожиза дея оëқ ости қилинди. Хоразмда хотинни ночор дейишади. Шовот ва Моноқда "тийлик" (таглик яни эркак остида ëтадиган) дейишади. Қорақалпоқ тилида эса ночор деган сўз хотин қиз деган маънода расман луғатга кирган. Кулол¸ кўнчи¸ темирчи кабилар иримига кўра уларнинг дўконига хотин қиз оëқ босса "барака кетаркан" Автобусчи ëки таксистлар ва тужжорлар кун бошланишидаги илк клиенти хотин қиз бўлишини исташмайди. Бу диëрлардаги оддий аҳоли ҳам¸ мафкура¸ дин ва давлат ҳам минг йиллар давомида хотин қизларни камситиб ошоқлаб келган. Бу жамият зехнияти ўғил бола туғилса "давлат қуши" қиз бола туғилса "кўнгил ҳуши" деб қарайди. Кетма кет қиз бола туғилса "Тўхта" деб исм қўяди. Туркманларда қиз бола исмларида ўғил болалар улуғланади. "Ўғилжон" "Ўғилкийик" "Ўғилбўлсин" Менимча бу одат бошқа турк эллари ҳусусан қозоқ қипчоқларда ҳам бор. Бу зеҳният яратган мақоллар абсолют регрессив. "Қиз сақлагунча туз сақла" "Хотин бошлаган тўй тарқайди" "Қизини урмаган тизини (тиззасини) урибди" ва ҳоказо. Тўқилган ривояту асотирлар ҳам хотинларни камситишга қаратилган. Масалан Амир Темирнинг хотини Бибихоним ҳақидаги ривоятда хотинлар худди бўялган юмурто (тухум) кабидир. Усти ҳар хил бўлса ичи бир хил деган хулоса берилади. Бундай ривоят асотир¸ мақолу маталлардан тўйинган ўзбек эркаги кунора хотинини дўппослайди¸ камситади. Ўроқ¸ кетмон¸ болта¸ пичоқ¸ кетмон¸ ғишт¸ лом билан уриб ўлдиради. Кейин эса "эркакман" деб жун босган кўкрагига шаппатлаб ўтиради. Умуман бирор нотўғри иш қилган одамга қараб "бу эркакни иши эмас" деб дакки берилади. Нега? Хотинлар фақат ëмон ва номаъқул иш қиладиган яратиқ эркаклар эса фақат яхши иш қилиши керак бўладиган ижобий махлуқми? Асло ундай эмас. Бемаза оналар ўғилларни қизларидан устун қўйишгани боис миллионлаб саводсиз жохил қўлидан иш келмайдиган латта эркаклар суруви шаклланди. Ўзи учун ўл етим бўлиб жамият¸ дин¸ мафкура ва давлатдан ëрдам кутмаган аксар ўзбек қизлар эса яхши ўқиб¸ чет тилларни ўрганиб ўқишларга кириб ўзлигини топишди¸ бой бадавлат бўлишди. (Ношуд латта қашшоқ ўғлига яхши ишда катта ойлик оладиган қиз абераман деган она ва совчилар тизими шаклланган шу кунда) Эрдан ажраган хотинлар бу урод чмо эрдан алимент кутмай ўзини ўтга чўққа уриб пул топиб боласини боқмоқда. Алимент тўламайдиганлар армияси эса путинпараст арабпарастга айланиб исмомутда ис чиқса бориб текин ош кўрса ўзини уриб юрибди. Ўзбек хотин қизлари ва уларга эркаклар муносабати ҳақидаги картина худди шундай. 100 йил олдин жадид шоир Хамза айтган гап бугун ҳам актуал.

Келди очилур чоғинг ўзлигинг намоëн қил
Парчалаб кишанларни ҳар томон паришон қил

Rassom tuz

@Qalb_Dengizim
2 views10:15
Ochish/sharhlash
2023-02-11 14:41:06
Нидерландия ва Бельгияда Туркия билан бирдамлик учун, черковларда қўнғироқлар ёрдамида Туркия мадҳияси янгради.

Нидерландияда хайрия бошлатилганидан 10 соат ўтиб 1млн€ йиғилган. Янада қизиғи Бельгия ва Нидерландиянинг черковларида, Туркия байроғи билан бирга Туркия мадҳия янграган. Ўлганлар руҳига дуо қилиниб, хайрия кампанияси бошлатилган.

Бағрикенг ислом дини вакиллари чириган ғарбдаги қайси офат учун масжидда дуо қилиб, хайрия қилганини эслай оласиз? Аксинча "кофирларга Аллоҳнинг жазоси" деб такрор ва такрор масжидларда ваъз қилинишига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

@Qalb_Dengizim
2 viewsedited  11:41
Ochish/sharhlash
2023-01-30 11:06:23 Аёлни яратаётганида Худо узок ишлаган экан. Куну тун ишлаганини курган фаришта, 6- кун Худонинг ёнига келибди - «нега аёлни яратишга бунча куп вактингни кетказаяпсан Худоим?» деб сурабди.

Худо жавоб берибди: «Чунки мен аёлни мехр билан яратаяпман, хамма нарсага эътибор беришим керак. Масалан, У осон ювиладиган булиши керак. 200 дан ортик кимирлайдиган нуктаси булса-да, нафис харакат киладиган булиши керак. Касал булса, узини узи даволай олиши керак. Бир кунда 18 соатлаб ишлаши керак. Унинг иккита кули бор, лекин у бир пайтнинг узида хамма фарзандини багрига боса олиши керак, шундай кучоклашиши керакки, боланинг хар кандай огриги утиб кетиши керак, бу калб огриги еки бош огриги булиши мумкин».

Фаришта таъсирланиб аёлнинг олдига якинрок келибди, уни тегиб куриб, «Худойим у жуда юмшок-ку!», дебди.

- «Ха, у жуда юмшок, лекин унинг кучи ва сабри жуда катта, у нозик курингани билан, унинг ичида кандай куч борлигини тасаввур хам килолмайсан...»

- «У уйлашни биладими?», сурабди фаришта

- «У нафакат уйлашни, балки бошкаларни ишонтиришни, теран фикрлашни хам билади», деб жавоб кайтарибди Худо.

Фаришта аёлнинг юзига тегиб,
- «менимча сал хатолик бор бу ерда, у окиб тушаётганга ухшайди Худо», дебди

-«йук! Бу унинг куз ёши. Бу билан у уз дарди, гурури, мехри, ёлгизлигини намоён эта олади», дебди Худо

Фаришта хайратланиб, «Худо, хакикатда сен аёлни жуда мукаммал ва бетакрор килиб яратибсан», дебди.

-«Ха! Мен уни севиб яратдим. Унга шундай куч бердимки, у эркакни лол колдира олади. Йиглагиси келса хам хурсандлигини курсата олади. Куркса хам кула олади. Узига ердам керак булса хам, бошкага кулини чузади. Биргина караши билан у эркак кулидан келмайдиган ишни хам хал эта олади...»

Фаришта хайратланиб, бошка суз тополмай аёлга караб турганида, Худо шундай дебди: - «Лекин унда битта камчилик бор, шундай камчиликки, уни факат аелнинг узи еча олади, агар шундай килмаса, у бутун хаётини барбод этиши мумкин.

-«Нима экан бу?», сурабди фаришта.

-«У уз кадрини, кийматини билмайди...» деб жавоб берибди Худо.

-Аёл..

Фамилиясини ўзгартиради,
Уйини ўзгартиради,
Оиласини ўзгартиради,
Сиз билан бошқа уйга кўчади,
Сиз билан бир ўчоқ қуради,
Сиз учун ҳомила бўлади,
Ҳомиладорлик унинг вужудини ўзгартиради,
Танадаги шишлар, оғриқлар,
Чидаб бўлмас тўлғоқ азоби,
Икки йўл орасида қолиб, соғлом чақалоқ дунёга келтиради,
Ҳаттоки, туғилган чақалоқ ҳам сизнинг наслингизни давом эттиради,
Ўладиган кунига қадар..қиладиган барча иши, емак пишириш, уйингизни тозалаш, онангиз ва отангизнинг хизматида бўлиш, фарзандларингизни катта қилиш, тарбия бериш, сизнинг феълингизга мослашиш, кўнглингизни олиш, инжиқликларингизга кўникиш, ҳузурингизни таъминлаш, бутун оила муносабатларини бир маромда ушлаб туриш, сизга фойдаси бўладиган барча нарсани, ҳатто соғлиғидан, гўзаллигидан, қизиқишларидан кечиб бўлса ҳам, қилади.
Шунча нарсалардан кейин ҳам у сиз учун гўзал ва бетакрор бўлиб қолиши керак, буни уддалаши керак.
Бу орада, унинг ҳам оғриб қоладиган боши, томоғи, тиши, бузиладиган асаби, ҳузурсиз бўладиган кўнгли бор..
Санаб ўтилмаган фазилатлари ҳали бисёр..
Аллоҳнинг амрларини жой-жойига қўйиб бажарадиган, илм талабида бўладиган аёл ҳақида ҳали ёзмадим.
Ҳурматли эркаклар, ҳаётингиз шериги, умр йўлдошингиз бўлган аёлингизни қийматини билинг.
Аёл бўлиш осон эмас.
Аёл бўлиш бебаҳо нарса..


@Qalb_Dengizim
3 views08:06
Ochish/sharhlash
2022-12-02 19:47:03
...

@Qalb_Dengizim
2 views16:47
Ochish/sharhlash