Get Mystery Box with random crypto!

Эшитдингми Ҳақиқат ўлди? Эшитдиму хеч эслолмадим. Яхши эди,кам | QADAM

Эшитдингми Ҳақиқат ўлди?
Эшитдиму хеч эслолмадим.
Яхши эди,камнамо эди!
Балки шунга таниёлмадим.

Инсофдан сўнг жуда қийналди,
Эсламай ҳам қўйилди шўрлик.
Иймон дўсти билан синалди,
Устун келди ундан Нонкўрлик.

Лавозими жуда зўр эди,
Эгаллабди ўрнини Ёлғон.
Авваллари булар ғўр эди.
Катта бўпти Маддоҳбек полвон.

Юришибди кўкрагин кериб,
Пора деган таомдан тўйиб,
Яшагандик биз пахта териб,
Булар шуни юрибди қўйиб!

Аҳаджон Абдусатторов