Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан: ⁃ Акбарали | Pressuzb

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан:

Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович – Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Б.Акбаралиев тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

⁃ Баҳодиров Азизбек Абдулазизович – Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.

⁃ Неъматов Шерзод Қаландарович – Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.

Ш.Неъматов тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@pressuzb