Get Mystery Box with random crypto!

​​Путиннинг қайта сайланганидан кейинги сафарлари нимани англа | platforma.uz

​​Путиннинг қайта сайланганидан кейинги сафарлари нимани англатади?

...Хитой – Белaрусь – Ўзбекистон. Бу Путиннинг қайта сайлангандан кейин сафар қилган, қилаётган давлатлари. Айни рўйхат яна кенгайиши мумкин. Масалан, сафга посткоммунистик давлатлардан яна бир иккитаси ёки Африка, балки Жанубий Америка қитъасидан баъзи мамлакатлар қўшилар, аммо бу сафарлар характер нуқтаи назаридан, дейлик, бундан беш-олти йиллардаги "визит"лардан фарқ қилади.

Нега? Чунки бугун рус сиёсий элитаси жуда яхши биладики, уларга ҳеч кимнинг "кўзи учиб тургани йўқ". Жаҳон давлатлари Россия билан пинҳона "кўз уриштиришдан" тийилишга ҳам тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Буни биз Хитойга қилинган илк ташриф натижалари мисолида ҳам кўрдик. Унда сафарлардан кутилган наф нимада?

Назаримда, бу ерда гап "сиёсий нафсоният"ни тиклаб олиш ёки биз, ўзбеклардаги қадриятга ўхшаш "элнинг назаридан ўтиш" ёки "белги бериш", сиёсий лисонда гапирганда, янги бошқарувнинг легитимизацияси  ҳақида бўлиши мумкин. Яъни мен қайта сайландим ва мени ҳамон тан олишмоқда, деганга ўхшаш.

Аммо бир нарса тобора очиқ-ошкор кўриниб бораётирки, бугун Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳар қачонгиданда ўнғайсизлик туғдиради. Бунга эса фақатгина Путин шахсияти эмас, балки рус сиёсий элитаси, зиёлиларининг империяпарастликка мойил дунёқараши мой пуркаб турибди.

Айни қараш рус маданий оламининг авангардлари, рус дунёсининг маънавий пирлари бўлган А.Солженицин  ва, ҳатто, И.Бродский ҳам рус империясини "тақдирнинг унга берган инъоми" эканидан шубҳаланмаган. Энг таассуфлиси, Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган, рус мухолифатчиси Алексий Навальнийнинг беваси Юлия Навальная ҳам рус империализмини қўллайди. Путин ҳокимиятини танқид қиларкан, у Россиянинг империя сифатидаги ролини қўллаб-қувватлайди.

Хуллас, бугун гап сиёсатчилар, шоирлару зиёлилардан кўра кўпроқ мафкурада, бир неча аср илгари Пётр томонидан ишлаб чиқилган ва рус маданий тафаккурига қўрғошиндай қуйилган   "империячилик" даъвосида...

Таассуфки, рус жамиятида бугунги глобал дунё нуқтаи назаридан ўша эски концепцияни қайта кўриб чиқишга илҳомлантирадиган куч мудом кўзга ташланмаётир.

@platformauzb