Get Mystery Box with random crypto!

'Ипотека банк' ходими пора олиб қўлга тушди Давлат хавфсизлик | platforma.uz

"Ипотека банк" ходими пора олиб қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган ана шундай тадбирлардан бирида 1988 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг "Сўғдиёна" банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb