Get Mystery Box with random crypto!

​​Сенат, Қонунчилик палатаси, МТРК ва бюджет лойиҳаси... Эрта | platforma.uz

​​Сенат, Қонунчилик палатаси, МТРК ва бюджет лойиҳаси...

Эртага Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси бошланади. Видеоконференцалоқа шаклида икки кун давом этадиган тадбирда "мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи қонунлар ва бошқа муҳим масалалар" кўриб чиқилади.

Шу йиғилишда ҳойнаҳой келаси йил учун ажратиладиган бюджет лоиҳаси ҳам қабул қилинади. Бундан аввал қуйи палатамиз вакиллари мазкур ҳужжатни учта ўқиш жараёнини бир зумда тасдиқлаган эди. Бу сафар юқори палатамиз қандай қарор қабул қилади? Бюджет лойиҳасини қабул қилишда бирор кутилмаган ҳолат рўй берармикин?!

Майли, асосий гап бунда эмас. Асосийси, тадбирнинг жонли эфирга узатилишида. Сенат Президент ҳужжати имзоланмасидан анча олдин жонли эфирларни бошлаб юборган. Бу гал ялпи мажлис “УзРепорт” ва Сенатнинг “YouTube”даги саҳифаси ва илк бор МТРКнинг “Ўзбекистон” канали орқали тўғридан-тўғри ёритилар экан.

Мана, неча кун ўтдики, МТРК нима сабабдан Қонунчилик палатаси мажлисларини жонли эфирга узатмагани бўйича бирор баёнот бермади?
@platformauzb