Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда янги очилган Bugun.uz сайти иш услуби жиҳатдан бо | platforma.uz

Ўзбекистонда янги очилган Bugun.uz сайти иш услуби жиҳатдан бошқа сайтларга ўхшамайди. Тўғри уларда доимий янгиланадиган хабарлар лентаси бор, аммо уларда таҳририят офиси, иш услуби ва техникаси ҳақида ҳикоя қилувчи «Блог», мансабдорлар, машҳур шахслар «Рейтинг»и ҳамда таҳлилий мақолалар бериб бориладиган «Колумнистлар» бўлимлари бор.

Ўзбекистон шароитида интернет тезлигининг унчалик юқори эмаслиги ҳам ҳисобга олинган бўлиб, техниклар томонидан интернет тезлиги паст бўлган ҳудудларда ҳам сайтдан қийинчиликсиз фойдаланиш имконияти яратилган. Яъни сайт жуда тез очилади.

Айтганча, нашрнинг Instagram саҳифамиз ҳам бошқа нашрларникидан фарқ қилади. Ижтимоий тармоқда фақатгина янгиликлар эмас, қизиқарли маълумотлар, фотосуратлар ҳамда видеоҳикоялар бериб борилади. Сўз эркинлиги юқори бўлган жамиятни яратиш учун кучли ОАВ керак. ОАВ кучли бўлиши учун рақобат юқори бўлиши керак, ўқувчида танлов учун вариант кўп бўлиш керак. Bugun.uz сайти айнан шундай рақобатбардош сайт бўлишига умид қиламиз.