Get Mystery Box with random crypto!

'Насаф', 'Шарқ', 'Ўзбекистон' поездлари чипта нархлари 25 фоиз | platforma.uz

"Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархлари 25 фоизга оширилади

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2024 йилнинг 1 июль санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — "Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини маълум қилди.

Мисол тариқасида, 12, 4-сонли "Тошкент — Қарши» йўналиши аввалги нархлари:
эконом — 150 600, бизнес 218 244 сўм. Ҳозирги нарх: эконом — 178 250, бизнес — 262 805 сўмни ташкил қилмоқда.

Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда, дейилади АЖ изоҳида.

@platformauzb