Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ қўмитаси тушунтириш берди – Бозорда бир хил товар иккит | platforma.uz

Солиқ қўмитаси тушунтириш берди

– Бозорда бир хил товар иккита тадбиркор томонидан ҳар хил нархларда сотиляпти. Биринчи тадбиркор уни бозор нархида, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда 1000 сўмдан сотяпти ва шундан келиб чиқиб солиқ тўлаяпти. Иккинчи тадбиркор худди шу товарни 1000 сўмдан сотяпти-да, лекин бухгалтерия ҳужжатларида солиқни камроқ тўлаш мақсадида 500 сўмга сотдим деб кўрсатяпти.

Шу ерда рақобат бузиляпти, ҳисоб фактурада товарни 500 сўмга сотдим деб кўрсатаётган тадбиркор солиқни камроқ тўлагани учун ютади; у 800, 900 сўмдан сотса ҳам унга манфаатли бўлади. Кейин харидорлар 1000 сўмдан эмас, 800 сўмдан сотаётганга боради.

Шу ерда тадбиркорлар ўртасида биринчидан, ноҳалол рақобат юзага келяпти, иккинчидан, хуфиёна иқтисодиёт кучайишига омил бўляпти. Ҳақиқатда реализация қилинган суммани бухгалтерия ҳужжатларида камайтириб кўрсатиш хуфиёна иқтисодиёт ривожланишига омил бўляпти. Шу нарсаларнинг олдини олиш, яъни товарларнинг бозор нархи асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби жорий қилишдан мақсад – тадбиркорлар ўртасида тенг рақобат муҳитини таъминлаш, яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган
, - Даврон Бобожонов, Солиқ қўмитаси стратегик режалаштириш бўлим бошлиғи ўринбосари.

Батафсил

@platformauzb