Get Mystery Box with random crypto!

#таржима НИМАДИР КАМ ДОИМ… Нимадир кам доим барчага... Қор | PEGAS portali

#таржима

НИМАДИР КАМ ДОИМ…

Нимадир кам доим барчага...
Қор тез эрир, етмас анчага,
Баъзан кеч тонг отар қирларга,
Гоҳ илиқ кун етмас бизларга.

Етишмас ҳар сафар нимадир.
Лек қаригач қолмас экан сир,
Энди билсам йўқмиш камчилик,
Фақат умр камлигин билдик
Ғазабланмай яшамоқ учун,
Бу ҳаётдан завқ олиб ҳар кун.

Алиса Миллер

ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ таржимаси

t.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти