Get Mystery Box with random crypto!

#Жиноят_муҳокамаси Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Жиноят_муҳокамаси

Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган “Spark” ҳайдовчиси 2-синф ўқувчисини уриб юборди

Туманимиздаги 45-мактаб қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, ўқувчи мактабга таксида келган. Уни такси ҳайдовчиси катта йўл бўйидан мактаб томонга пиёдалар йўлакчасидан олиб ўтаётган вақтида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган “Spark” автомобили уриб юборган.

Натижада мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этди.

Айни шу жиноят юзасидан прокурор Жасурбек Хайитбоев Сурхи маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва жамоатчилик фаоллари, ўқитувчилар иштирокида муҳокамасини ўтказди.

Муҳокамада прокурор мазкур жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган омилларни айтди.

Шунингдек, прокурор бундай жиноятлар такрорланмаслиги учун 45-мактабнинг олдига тезликни қайд этувчи камера ва йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида туман ИИБ ЙҲХБга топшириқ бериб, ижросини ўз назоратига олди.

@PARKENT_TONGI