Get Mystery Box with random crypto!

Ozodlik_radiosi_24

Telegram kanalining logotibi ozodlik_radiosi_24 — Ozodlik_radiosi_24 O
Telegram kanalining logotibi ozodlik_radiosi_24 — Ozodlik_radiosi_24
Kanal manzili: @ozodlik_radiosi_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

Kecha aqlli edim dunyoni o'zgartirmoqchi bo'ldim, bugun donoman o'zimni o'zgartiryapman..🙂
Jaloliddin Rumiy
Bu aslo motivatsion kanal emas! Dardlashamiz...
Admin @

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-01-30 19:17:06 Мазкур оила 23 январда Дубайдан қайтиб келган экан, унда нима учун “британча штамм” ҳақидаги хабар орадан 1 ҳафта ўтиб, айнан бугун эълон қилинди?

Мана шу саволга жавоб олиш учун масъуллар билан боғландим.

Жавоб аудиода


@xushnudbek kanalidan oldik @Ozodlik_Radiosi_24 kanali obunachilari uchun
1.2K viewsedited  16:17
Ochish/sharhlash
2021-01-30 19:17:06 ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Минг афсуски, “COVID-19”нинг мутацияга учраган янада кучли “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

Оила аъзолари билан биргаликда Дубай шаҳрига бориб қайтган 10 ёшли тошкентлик Ш. (қиз бола) исмли фуқарода аниқланган.

Ҳаммадан илтимос, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг, албатта ниқоб тақинг, масофа сақланг, антисептиклардан фойдаланинг!

БОЛАЛАРНИ АСРАНГ!


@xushnudbek kanalidan oldik @Ozodlik_Radiosi_24 kanali obunachilari uchun.
1.3K viewsedited  16:17
Ochish/sharhlash
2021-01-29 18:23:18 Йил бошида Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами рекорд даражада салкам 600 млн сўмга сотилган эди. Аммо бугун мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди.

Шу сабабли, ЎзА мухбири мазкур ҳолатга изоҳ сўраб, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Масъулларнинг ЎзАга маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида республика бюджети даромадига ўтказилган.

Амалдаги тартибга кўра, асосий ғолиб белгиланган тўловни тўлай олмаганда, 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор автоматик ғолиб бўлиши керак эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, иккинчи ғолиб ҳам тўлов қилишни рад қилган.

Шу сабабли мазкур авторақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ томонидан қайта сотувга қўйилди ҳамда бошланғич нарх худди аввалги каби 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланди.


@Ozodlik_Radiosi_24
1.4K views15:23
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:55:22
Ўзбекистонлик Супермен
Монтажни кучлиси...


T.me/Ozodlik_Radiosi_24
1.3K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:52:10 Бу муҳим: чекланмаган миқдорда йўналиш танлаш имконияти ДТМ томонидан ҳозирча фақат ТАКЛИФ сифатида киритилган. Лекин Ҳукумат томонидан расман тасдиқлангани йўқ, кўриб чиқиш жараёнида. Агар мазкур таклиф расман тасдиқланса ва тегишли қарорларга ўзгариш кирса, ана ундан кейин бу кучга эга бўлади. Қачон кўриб чиқиладию, қачон тасдиқланади, буниси ҳали номаълум. Балки умуман тасдиқланмас, рад этилиши ҳам мумкин.

Сиз ушбу таклифга қандай муносабатдасиз? Абитуриентларга чекланмаган миқдорда йўналишлар танлаш имконияти берилиши керакми? Яъни бошқача айтганда абитуриент тўплаган бали асосида фанлари тўғри келадиган истаган йўналишга даъвогарлик қила олишини қўллаб-қувватлайсизми?
@Ozodlik_Radiosi_24
1.2K views14:52
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:51:33 Ҳаммаси ўзимиздан бошланади

Командировкадан қайтаётгандик. Узоқ йўл. Нималарни гаплашмайсан киши. “Ҳаммаси ўзимиздан бошланади” туркумидаги ҳикоялар бошланди. Шундан биттасини самарқандлик ҳамкасбим айтиб берди.

“...Ўтган йили қишлоққа борсам, “мазза бўп қолди бизага” дейишди қишлоқдошлар. Нимага десам, “кўчаларимиз, йўлларимиз, уйгача асфальт бўлиб қолди!” “Иее, қаёқдан кун чиқди?” дегандим, “Булунғурда сув омбори қуриляпти. Шу биздан 1-1.5 км узоқликда. Бетон аралашма опкеладиган грузовойлардан арзонгина тушириб оляпмиз. Сувтекинга асфальт қилиб олдик”...

Ҳамкасбим ҳикоянинг шу ерига келганида ҳаммамиз увиллаб юбордик. “Нимаа, иккинчи Сардоба бўладику!”

Гапнинг давомини эшитиб бироз хотиржам тортдик. “Ўтган йили Сардоба воқеасидан кейин ҳамма сув омборларини қурилиш жараёни текширилди. Одамларга қурилиш материалларини сотганларни июлда қамашди.”

Ҳа, ҳар тугул.
Аммо...
Асфальтни сотиб олганларни-чи, уларни ким қамайди? Ким уларни виждонини суд қилади?

Омма қандай бўлса, омманинг ўзи доим танқид қиладиган, порахўрдан олиб ўғрига соладиган раҳбарчалари ҳам шундай бўлади.

Шу аммамизга шу поччамиз бўлади.

Коррупционерларни, халқ пулини ўғирлайдиганларни бошқа халқ оналари, оталари дунёга келтирмаган. Ўзимиз улар.

Ҳаммаси ўзимиздан бошланади.
@Ozodlik_Radiosi_24
1.3K views14:51
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:43:16 Mamnuniyat bilan kanalimiz a'zolariga shuni yetkazmoqchi man. Kanalimizga endi kunlik yangiliklar joylab boriladi. Kanal cratori o'z o'rniga qaytdi hammaga raxmat.!
Endi barcha murojaatlaringizni @Ozodlik_chat ga yuborishingiz mumkin buz uni albatta (you tube ) kanallarimizda muhokamaga qo'yamiz.
1.2K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-01-26 19:14:36 Жаҳонгир Отажонов «Халқ манфаатлари» сиёсий-демократик партиясини тузиш учун Aдлия вазирлигига борди

Бундан аввал Жахонгир Отажонов ҳоким бўлмоқчи эканлигини айтиб, президент Мирзиёевга мурожаат йўллаган эди. Собиқ хонанда Жахонгир Отажонов Шавкат Мирзиёевга йўллаган ўз мурожаатида Ўзбекистондаги энг оғир, энг ривожланиши паст бўлган туманга ҳоким бўлиб, бу туманни тез орада энг ривожланган ҳудудга айлантиришига ваъда берган эди. Яна аввалроқ эса у «Мени ниятим жиддий! Ўзбекистон республикаси Президентлигига ўз номзодимни албатта қўяман. Мени мақсадим шу халқни яхши яшашини таъминлаш» деб 2-видеосини эълон қилган эди.

20 декабрь куни собиқ хонанда ўзининг 1-видеосида жорий йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишини маълум қилган эди.

“Очиқдан-очиқ айтаман, менинг ҳам Президент бўлиш ниятим бор ва албатта бўламан, деб умид қиламан. Президент бўламан ва Ўзбекистонни ривожлантираман. Халқнинг гуллаб-яшнаб яшашига эришаман. Албатта, мен бу гапим билан ҳозирги кундаги давлат раҳбарига ҳеч қандай “претензия” қилаётганим йўқ ва бунга ҳаққим ҳам йўқ. Улар ҳам қўлдан келганча ҳаракат қиляпти ”, - деган эди у.

https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
1.9K views16:14
Ochish/sharhlash
2021-01-26 19:11:46 Озодлик дастури 26.01.20.

Газ-свет: Мирзиёевнинг Жиззахга сафари арафасида йўл тўсганлар жазоланди

Амалдорлар Тошкентда "COVID-19га қарши эмланаётгани" ҳақидаги хабар тармоқларда эътирозга сабаб бўлди

Президент сайлови муддатидан аввал ўтказилиши мумкин

Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

“Чегара посбонлари” отрядлари ташкил этилади

Концерт-томошага рухсат берилди. Ошхоналарга қўйилган чеклов бекор қилинди

Туркманистонда полиция соқоллиларга ароқ ичирмоқда

Тожикистон президенти мамлакатда коронавирус қолмаганини билдирди

Навальний тарафдорлари 31 январь куни “Россиянинг барча шаҳарларида” митинг уюштирмоқчи

ЕИ Навальнийнинг ҳибсга олиниши ва намойишлар юзасидан Россияга жавоб чорасини муҳокама қилмоқда

Чечен ҳукумати Москвада ОМОН билан тўқнашган чеченистонлик "масаласини ҳал қилиш"га ваъда берди

Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
1.6K views16:11
Ochish/sharhlash