Get Mystery Box with random crypto!

Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️

Telegram kanalining logotibi koronavirusuz — Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️ T
Telegram kanalining logotibi koronavirusuz — Tezkor 24☢️Yangiliklari☢️Узбекистонда☢️каронавируси☢️Хабарлари☢️Касаллиги☢️сардоба☢️koronavirusinfouz☢️kanali☢️coronavirusi☢️
Kanal manzili: @koronavirusuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.11K
Kanalning ta’rifi

Здесь мы размещаем всю информацию и информацию вашу о данном вирусе ☣️ в реальном времени! Присылайте факты и свои соображения по данному вопросу!
Мурожат учун: @AlisaUz_Bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2020-08-14 16:54:13 Тезкор - метро ишга тушади, аммо...

Эртага, 15 августдан Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан бошлаб Тошкентда метро ҳаракати қайта иш бошлайди.

Эртага соат 6:00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
23.6K viewsedited  13:54
Ochish/sharhlash
2020-08-12 16:31:59 Карантин муддати 7 кунга қисқартирилади

Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олмаслик тартиби жорий этилади.

Вирус камайган давлатлардан келганлар уй карантинига ва вирус камаймаган давлатлардан келганлар эса алоҳида карантинга олинади. 7 кунлик карантиндан кейин тестлар вирус йўқлигини тасдиқлайдиган бўлса, фуқаро карантиндан чиқарилади.
Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
18.9K viewsedited  13:31
Ochish/sharhlash
2020-08-12 16:26:54
Карантин тадбирлари юмшатилади

Президент раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари тадбир бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди.

Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
19.3K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:17:41 2020 йил 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 040 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари
Самарқанд вилояти, 99 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 15 299 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 592 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
21.8K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:17:33 46 ЁШЛИ ҲАМДА 58 ЁШЛИ БЕМОРЛАР АСОСИЙ КАСАЛЛИК АСОРАТЛАРИ САБАБЛИ ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли бемор С.Л.да (эркак) жорий йил 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамда семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 58 ёшли (эркак) бемор Ш.Д.да ҳам 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.

Унга ҳам COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Ҳар икки бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
17.6K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:17:10
АФСУСКИ, БУГУН ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ

Афсуски, шу йилнинг 1 август куни мамлакатимизда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 835 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 783 нафар бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
12.4K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:17:02 2020 йил 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 783 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари
Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун
мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида жами 835 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 (+835) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 337 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
10.1K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:16:52 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ 12 ТА ҲУДУДИДА “COVID-19”ДАН 850 НАФАРГА ЯҚИН БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида
коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 396 нафари
Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Андижон вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва яна 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича
сўнгги рекорд натижа кеча, 31 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 784 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
9.0K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:16:41 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
64 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУС АСОРАТИ САБАБ ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.Т. (эркак)да 25 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ҳамда ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 3-даражаси ва семизликнинг ҳам 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
8.3K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2020-08-02 08:16:31 Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 67 ёшли Қ.Н. (эркак)да 20 июль “COVID-19” тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб, Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

https://t.me/joinchat/AAAAAE-IffNKGWnrmpxxBw
8.1K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash