2023-01-05 16:14:19
#сиёсат
Давлат ва ватан тушунчалари айро. Барчамиз ватанимиз байроғи баланд ҳилпирашини, иқтисодимиз кучли бўлишини, хуллас ватанимиз энг ривожланган бўлишини истаймиз. Ватанимиз ривожланиши учун тўғридан тўғри давлат (ҳукумат) жавобгар! Ҳукумат кучли бўлса халқ фаровон яшайди. Ҳукумат кучли бўлиши учун нима қилиш керак?
Бироз тарихга назар ташлайлик.
Милодий 571-йил. Араб диёрида дунё тарихида тенгсиз инсон дунёга келдилар. Жаноб Расулуллоҳ с.а.в га қадар араблар қолоқ яшашган. Рим империяси ва Парфия чегаралари туташиб, яқин шарқ учун аёвсиз курашларга киришган, лекин хар иккала империя ҳам араб диёрига киришни исташмаган. Расули Акрам с.а.внинг 40 ёшларида ваҳий келгач Ислом дини бутун араб диёрини бирлаштирди. Қисқа фурсат ичида Рим ва Парфия (форслар) давлатини ер билан бир қилиб юборган араб халифалиги ўрнатилди.
Четтан назар солсак бу қандай рўй берди? Жавоби оддий. Ислом дини арабларга кучли идеология (мафкура) тақдим этти. Барча шу идеология остида бирлашгач бутун дунё тамаддунини ўзгартириб юборган давлат юзага келди.
Кейинчалик Расулуллоҳ с.а.в нинг Аллоҳнинг олдига қайтганларидан кейин Ислом давлатида парламентар монархия юзага келди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в га энг яқин бўлган, тириклигида жаннат хуш хабарини эшитган саҳобалар (булар 10 киши) сенатор вазифасини ўташга киришди. Улар ислом оламининг вакиллари сифатида ҳукмдор сайлашди. Номзодларни биз яхши биламиз. Аввал барчаси ажойиб эди. Кейин фитналар ва бошланғич идеологиянинг нотўғри талқини сабаб буюк давлат парчаланиб кетти.
Биз ҳозир мана шу тарихдан хулоса чиқармасак аҳволимиз оғир.
Ҳозир ҳукуматимиз қўлини мушт қилиб ирода кўрсатиши, аввало таълим тизимини 0 дан қайта барпо этиши, ёшларга диний ва дунёвий илмлар билан бир қаторда "Мустақил Ўзбекистон" ғоясини сингдириши ва мана шу ғоя остида барчани бирлаштириши, иқтисодимизни тўлиқ назоратга олиши, чет элликлар эмас маҳаллий аҳолига кичик бизнес учун имкониятлар бериши, қўллаб қувватлаши ва кичик корхоналарга субсидиялар ажратиш орқали қўллаб қувватлаши, енгил ва оғир саноатни ривожлантиришга имконият бериши, фақат Тошкент шаҳри ва вилоятлари эмас балки барча вилоятларга бир хилда, имкониятларидан келиб чиққан ҳолатта ишлаб чиқариш заводларини ташкил этиши, вазирликлар ва маҳкамалар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва тақсимлаши керак. Агар аҳвол ўнгланмас экан, бизда мустақиллик номи қолиб, Россия, Хитой ва АҚШга ўхшаган ўйинчиларнинг ўйинчоғи бўлиб қолаверамиз.
Агар ҳозир "перезагрузка" берсак Ўзбекистон мағрибдан машриққача юксалади, ўз миллий ғлямизни шакллантириб, уни асл кўринишида асрасак давлатимиз абадий бўлади.
Камолиддин Ф. Умаров
6 views13:14