Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил сарҳисоби CЕНТЯБ | Ўзбекистон Ҳамширалари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2023 йил сарҳисоби


CЕНТЯБРЬ -1

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди.

Фарғонада тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ” биноси фойдаланишга топширилди.

Тошкент тиббиёт академиясининг янги бош ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.

Очиқ юракда юқори технологик операция Оқолтин туманида Ўзбекистон тиббиётида илк бор туман даражасида амалга оширилди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги старт олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ташкил этилиши белгиланди.

Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида юртимизда бўлиб турган америкалик мутахассислар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбир ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятига бағишланди.

Республика перинатал марказида қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди.

Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида океанорти мамлакатининг бир қатор ҳамкор ташкилотлари вакиллари билан икки томонлама мулоқотлар ўтказди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея Республикасига сафарининг дастлабки кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Евро-Осиё бошқармаси бош директори Чун Чжихен билан учрашди.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди.

Корея Республикасига ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея технологияларни ривожлантириш институтининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Чхон Кё Пак билан учрашув ўтказди.

Сеул шаҳрида Ўзбекистон – Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram