Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Ҳамширалари

Telegram kanalining logotibi ozbekiston_hamshiralari — Ўзбекистон Ҳамширалари Ў
Telegram kanalining logotibi ozbekiston_hamshiralari — Ўзбекистон Ҳамширалари
Kanal manzili: @ozbekiston_hamshiralari
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.28K

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-01-03 13:17:36 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2023 йил сарҳисоби


CЕНТЯБРЬ -1

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди.

Фарғонада тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ” биноси фойдаланишга топширилди.

Тошкент тиббиёт академиясининг янги бош ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.

Очиқ юракда юқори технологик операция Оқолтин туманида Ўзбекистон тиббиётида илк бор туман даражасида амалга оширилди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги старт олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ташкил этилиши белгиланди.

Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида юртимизда бўлиб турган америкалик мутахассислар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбир ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятига бағишланди.

Республика перинатал марказида қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди.

Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида океанорти мамлакатининг бир қатор ҳамкор ташкилотлари вакиллари билан икки томонлама мулоқотлар ўтказди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея Республикасига сафарининг дастлабки кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Евро-Осиё бошқармаси бош директори Чун Чжихен билан учрашди.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди.

Корея Республикасига ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея технологияларни ривожлантириш институтининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Чхон Кё Пак билан учрашув ўтказди.

Сеул шаҳрида Ўзбекистон – Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
20.8K views10:17
Ochish/sharhlash
2023-12-31 13:41:42
37.9K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-12-31 13:35:41 Диққат, очиқ танлов!!!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга биноан 2024-йилнинг 2-26-январига қадар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига “Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (МНА)” дастури бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни давлат ҳисобидан (бепул) ўқишга қабул қилиш учун очиқ танлов ўтказилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

Танловда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ходимлари, олий тиббий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва битирувчилари иштирок этишлари мумкин.

Қатнашувчи номзодлар сўралган маълумотларни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг info@tipme.uz электрон манзилига фақат электрон (PDF) шаклда юборишлари лозим.

Номзодларни саралаш икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида, иккинчи босқич эса Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади.

Дастлабки босқичда иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўпланган балларга қараб, энг муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилади ва 2024-йилнинг 25-январига қадар Махсус комиссияга юборилади.

Иккинчи босқич – 2024-йилнинг 25-26-январь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта мажлислар залида шаффоф ва юқори савияда ташкил этилиб, унда биринчи босқичда зарур балларни тўплаган номзодлар билан 3 та йўналиш бўйича суҳбат ўтказилади.

Якунда энг юқори балл тўплаган нафар ёш мутахассис танлаб олинади.

Дарслар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамда АҚШда офлайн ва онлайн шаклда олиб борилади.

Тингловчилар сафига қабул қилинган ва соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ойлик маоши сақлаб қолинади.

Шунингдек, ўқишни муваффақиятли тамомлаган ҳар бир мутахассис Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида муносиб ойлик маоши кафолатланган раҳбар лавозимларига ишга жойлаштирилади.

Номзодлар қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: (71) 268-17-44; (71) 267-60-74.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
20.0K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-12-04 16:34:32 https://telegra.ph/Toshkent-shaҳridagi-birlamchi-tibbij-sanitariya-muassasalarida-ҳamshiralarning-kasbij-malakasini-oshirish-davom-ehtmoқda-12-04-3
32.5K views13:34
Ochish/sharhlash
2023-12-01 14:19:50
24.8K views11:19
Ochish/sharhlash
2023-12-01 14:05:22 Қашқадарё вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни олдини олиш мақсадида Белоруссия ва Туркия давлатлари билан ҳамкорликда тиббий бригадаларнинг 225 нафар дояларини “Соғлом оилани шакллантириш” мавсусида 5 ойлик ўқув курсида ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан 2023 йил 27-29 ноябр кунлари Беларуссия давлатининг мутахассислари томонидан “Репродуктив саломатлигини сақлаш концепцияси”, “Ҳомиладорлик даврида боланинг антенатал ва перинатал парвариш ”, “Инфекцион касалликларни олдини олиш ва тиббиёт муассасаларда инфекцион назорат”, “Неонатал даврида учрайдиган асоратлар”, “Ҳомиладорликда қон кетиши”, “Ҳомиладорлик даврида камқонлик ва уни олдини олиш”, “Ҳомиладорлик асоратлари”, “Қандли диабет билан касалланган ҳомиладорни олиб бориш” мавзулари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, амалиёт ўқув машғулоти Қарши шаҳар Кунчиқар, Отчопар, Нахшаб, Равоқ, Эски Анхор, Бунёдкор, Хонтепа маҳаллаларида ташкил этилган “Соғлом оила” хоналарида ташкил этилиб, амалиёт жараёнида оналар ва болаларга касалликларни олдини олиш бўйича патронаж хизматини кўрсатишни ўргатиш, репродуктив саломатлик, никох гигиенаси, ҳомиладор аёлни туғруққа тайёрлаш масалаларида маслаҳатлар бериш, замонавий клиник протоколлар ва стандартлар асосида назарий билимларини ошириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, ҳомиладор аёлларни скринингдан ўтказиш, ҳомиладорларни антенатал кузатувини ташкил этиш, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш усуллари, контрацептив воситаларини тўғри қўллаш бўйича маслахат беришга ўргатилади.
26.3K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-11-28 12:54:13
Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига кириш имтиҳонлари жонли эфирга узатилади

Янги тартибга кўра:

фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) имтиҳонлари;

ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг (шу жумладан, Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларининг) тест синовлари, "Темурбеклар мактаби" ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;

ОТМлар базасидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилишдаги саралаш танловларининг умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ва чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш босқичлари
жонли эфирга узатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
22.3K views09:54
Ochish/sharhlash
2023-06-06 18:45:14
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирок этди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада 600 ўринли ушбу замонавий бинода яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.0K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-06-04 14:13:03 ССВ: Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида 170 дан ортиқ меморандум имзоланди

Дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашко, шунингдек дипломатик корпус вакиллари, ҳар икки мамлакатнинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва профессорлари, тиббиёт клиникалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, йирик фармацевтика ва тиббиёт компаниялари раҳбарларидан иборат 500 нафар қатнашчи иштирок этди...

БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10.3K views11:13
Ochish/sharhlash
2023-06-01 05:15:21
21.3K views02:15
Ochish/sharhlash