Шу исмда элим босиб ўтган тарих мужассам: ҳам араб таъсири – Абдуваҳоб, ҳам форс таъсири – Ҳамдам. Шу билан бирга, туркий эканлигим отимдан маълум – Улуғбек. “Ов” ва “вич” қўшимчаларида эса руснинг изи.
“Libos yaratish unga ikki-uch kilo tosh osishdan iborat emas” – Fransiyada o‘z brendiga asos solgan o‘zbek ayoli
Oyina.uz’ning navbatdagi mehmoni – Fransiyada yashab, o‘z brendiga asos solgan – Navbahor Boudot. Xorazmda tug‘ilib o‘sgan qahramonimiz bugungi kunda Lion shahrida o‘z brendini yaratish bilan birga, ishsiz ayollarga til o‘rganish va ish masalalarida yordam berib kelmoqda.
Қайнона-қайнотани кўрмаган бўлсалар-да, уларга садоқат билан яшади. “Ўткан кунлар”ни ҳар куни қўлларига олиб, ўқиб, ўпарди. Айримлар ўпманг, бу муқаддас китобмас-ку, деб эътироз билдиришса, йўқ, бу улуғ инсонларнинг китоби, дерди. Ҳатто ўлимларидан олдин касал бўлиб ётганларидаям китобни тик қўйиб силаб турарди...
Самарқанд марказий ҳарбий округида ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари малакаси оширилди.
“Сазаган” ўқув дала полигонида ПМ пистолети ҳамда АКМ автоматидан жанговар ўқ отиш машқлари ўтказилди. Ҳарбий топография, ҳарбий-тиббий тайёргарлик, махсус тактик тайёргарлик каби амалий ва назарий машғулотлар, шунингдек, психологлар томонидан семинар-тренинглар ташкил этилди. “Маънавият маршрути”да тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга саёҳат уюштирилди.
Тақдир ва тадбир: инсонга қанчалик ихтиёр берилган?
Инсоннинг ихтиёр эркинлиги масаласи турли фалсафий йўналишлар ва диний таълимотларда жиддий тадқиқ қилинган. Бу борадаги мунозаралар ҳали-ҳануз қизғин давом этаётир. Ушбу мақолада биз ихтиёр эркинлиги ислом динида қандай талқин қилингани хусусида фикр юритамиз.